Лувр музейидан нималар ўғирлангани маълум бўлди

20.10.2025 | 16:301 дақиқа

Париждаги Лувр музейидан француз императорларига тегишли қимматбахо тўпламдан 9 та ноёб ашё ўғирлаб кетилган.

Лувр музейидан нималар ўғирлангани маълум бўлди
Франция пойтахти Париждаги Лувр музейида ноёб буюмлар ўғирланиши бўйича тафсилотлар очиқланди. Расмий маълумотларга кўра, жиноятчилар тарихий тўпламдан 9 та бебаҳо буюмни олиб кетишган. Рўйхатдаги ҳар бир буюм расмийлар томонидан «бебаҳо» деб эътироф этилди: 212 та марварид, 1 998 та олмос ва 992 та пушти қиррали олмос билан безатилган императрица Евгения тиараси; 1 Императрица Евгениянинг 2 438 та олмос ва 196 та пушти қиррали олмос билан безатилган декоратив банти; 2 1855 йилга оид «Императрица Евгения» брошкаси; 3 Луи Бонапартнинг рафиқаси қиролича Гортензия ва Луи-Филипп Иънинг турмуш ўртоғи қиролича Мария-Амелия тақиб юрган тўпламдаги сапфир сирға; 4   Наполеон томонидан Мария-Луизанинг тўйига совға қилинган зумрад ва олмослардан ясалган маржон. 5 Тергов ишларига полициянинг махсус маданий мерос бўлими ва Интерпол жалб этилган. Эслатиб ўтамиз, 19 октябр куни соат 9:30 атрофида Лувр музейининг «Галерея д’Аполлон» қисмидан ноёб жавоҳирлар ўғирланган.

Теглар

Мавзуга оид