Logo

Марказий банк сентябр ойида 8 та банкни жаримага тортди

Бунга улар томонидан пруденсиал нормативлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги, шунингдек, инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар сабаб бўлган.

Марказий банк сентябр ойида 8 та банкни жаримага тортди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026-йил сентябрь ойида ўтказилган саккиз марта йиғилишда жами 37 та масалани кўриб чиқиб, улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Қўмита йиғилишларида кўрилган масалаларнинг 21 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида бўлди.

Жумладан:

— кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та);

— микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредитация ва тўлов ташкилотига лицензия бериш (7 та);

— кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та);

— тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларига риоя этилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари ҳамда ташкилотларнинг молиявий хизматларини «тартибга солиш қумдони» доирасида синовдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Пруденсиал нормативлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги, шунингдек, инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Марказий банк 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортган эди.

Теглар

Мавзуга оид