Марко Рубио Марказий Осиёга келади
АҚШ Марказий Осиё давлатларига нисбатан амалда сақланиб қолган Жексон–Вэник тузатишини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Конгресс Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасидаги тингловларда Жексон-Вэник тузатишининг бекор қилиниши тарафдори эканини маълум қилди.
Бу тузатиш АҚШнинг Марказий Осиё республикалари билан савдо муносабатларидаги чекловларни олиб ташлайди.
«Биз бу фойдали бўлади деб ҳисоблаймиз», — деб таъкидлади у.
Марко Рубио шунингдек 2026 йил охирида Марказий Осиёга сафар қилиши режалаштирилганини маълум қилди.
Сафар давомида у АҚШ ва беш Марказий Осиё давлати ўртасидаги С5+1 форматидаги учрашувларда иштирок этади.
С5+1 формати
С5+1 формати АҚШ ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб оладиган ҳамкорлик механизми ҳисобланади.
Вашингтон бу форматдан 2015 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.
Мазкур формат доирасида учрашувлар минтақада иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.





