add

Мирзо Улуғбек тумани бош солиқчиси Дилшод Усмонов ишдан олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Кеча 14:112 дақиқа

У Инспекция биносини шахсий манфаатда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштиргани учун туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Мирзо Улуғбек тумани бош солиқчиси Дилшод Усмонов ишдан олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бу ҳақа президент Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилаётган селектор йиғилишида маълум қилинди.

Президент Тошкент шаҳрида солиқ маъмурчилиги ва яширин иқтисодиётга қарши курашда жиддий тизимли муаммолар мавжуд эканини таъкидлади. Пойтахтда яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 60 триллион сўмга етган бўлиб, бу ҳолат давлат бюджетига ҳар йили камида 7,5 триллион сўм йўқотиш келтирмоқда.

Аниқланган қонунбузарликлар орасида кадрлар масъулияти ва назорат механизмларининг заифлиги алоҳида қайд этилди. Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Усмонов лавозимидан озод қилиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У инспекция биносининг бир қисмини шахсий манфаатларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани аниқланган.

Ишдан олиниш сабаби

Текширувлар давомида мансабдор шахснинг хизмат фаолиятида гуруҳбозлик ва маишатбозлик ҳолатларига йўл қўйилгани ҳам маълум бўлди. Бу эса солиқ органларида ички назорат ва ахлоқий талаблар етарли даражада ишламаётганини кўрсатади.

Яширин иқтисодиётнинг салбий оқибатлари айниқса солиқ тушумларида намоён бўлмоқда. Масалан, аксиз солиғи тўловчилар томонидан ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмларини яшириш орқали 66 миллиард сўм солиқ тўланмагани аниқланган.

Шунингдек, қўшимча қиймат солиғи тизимида ҳам жиддий камчиликлар бор. ҚҚС тўловчиларнинг қарийб 30 минг нафари бюджетга бир сўм ҳам солиқ тўламаган. Савдо, сервис ва умумий овқатланиш соҳаларида эса касса аппаратларининг тахминан тўртдан бири умуман ишлатилмаётгани қайд этилди. Масъул идоралар фаолияти мутлақо қониқарсиз деб баҳоланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид