Ўзбекистонда мукофот жамғармаси 5 млн долларлик халқаро стартаплар танлови ўтказилади
2027-йил апрелидан бошлаб мамлакатда ҳар йили бешта йўналиш бўйича «Стартаплар макони» халқаро танлови ташкил этилади.
© Sun'iy intelektЎзбекистонда умумий мукофот жамғармаси 5 млн доллар бўлган «Стартаплар макони» халқаро танлови ташкил этилади. Танлов 2027-йил апрелидан бошлаб ҳар йили ўтказилади. Унда ғолиб деб топилган 25 та жамоанинг ҳар бирига 200 минг долларгача инвестисия ажратилиши белгиланган. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 28-октябрдаги 593-сон қарори билан «Стартаплар макони» (Land of Startups) халқаро танловини ўтказиш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга мувофиқ, танлов бешта йўналишни қамраб олади. Ғолиблар инвестисия маблағларини «чуқур ўрганиш» — дуе дилигенcе жараёнидан ўтгандан сўнг олади.
Ҳар бир жамоага ажратиладиган инвестисия миқдори 200 минг долларгача этиб белгиланган.
Қарор президентнинг 2026-йил 11-февралдаги «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Танловнинг асосий йўналишлари
«Стартаплар макони» танлови 2027 йил апрелидан бошлаб ҳар йили қуйидаги бешта йўналиш бўйича ўтказилади:
— сунъий интеллект технологиялари;
— ижтимоий йўналишдаги рақамли технологиялар, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари;
— молиявий технологиялар;
— креатив индустрия ҳамда компютер ва мобил ўйин дастурлари;
— бизнесдан бизнесга (Б2Б) ва саноат йўналишидаги ечимлар.
Қарорда танловни жорий этишдан кўзланган мақсад хорижий стартап лойиҳалари ва уларнинг таъсисчиларини Ўзбекистонга кенг жалб қилиш, технологиялар трансферини фаоллаштириш ҳамда мамлакатни минтақавий стартаплар хабига айлантириш экани қайд этилган.
Ҳужжат билан «IT Park» фаолиятини тартибга солувчи низомга ҳам ўзгартиришлар киритилган.
Хусусан, парк резидентлари томонидан автоматлаштириш йўналишида ишлаб чиқилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини солиқ органлари тизимларига мажбурий интеграция қилиш талаби бекор қилинади.
Шунингдек, «IT Park» резидентлари дирекцияга солиқ ва статистик ҳисоботлар, шунингдек, ИТ курслари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.
Резидентлар фаолияти кенгаяди
Қарорга мувофиқ, «IT Park» резидентлари шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига янги йўналишлар ҳам киритилади.
Улар қаторига интернет буюмлари (IoT) ва сунъий интеллект қурилмалари, микро ва наноелектроника, интеллектуал роботларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш киради.
Бундан ташқари, бизнес-фаришталар клублари фаолияти ҳам резидентлар учун рухсат этилган йўналишлар қаторига қўшилади.
Мазкур қарор билан стартапларни қўллаб-қувватлаш, инновасион лойиҳаларни ривожлантириш ва хорижий технологик компанияларни Ўзбекистонга жалб қилишга қаратилган чоралар белгиланган.





