add

Ўзбекистонда қарийб 282 минг ЯТТ фаолият юритмоқда

Фаолият юритаётган энг кўп якка тартибдаги тадбиркорлар Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.

Ўзбекистонда қарийб 282 минг ЯТТ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг 1 октябри ҳолатига Ўзбекистон бўйлаб 281 минг 861 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич мамлакатда кичик бизнес ва хусусий ташаббуслар сектори барқарор ўсишда эканини кўрсатади.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида ЯТТлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилиб, бу ерда 37 минг 653 нафар тадбиркор фаолият юритмоқда. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (29 минг 559), Фарғона вилояти (28 минг 326) ва Андижон вилояти (26 минг 834) турибди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида 25 минг 279, Қашқадарё вилоятида 22 минг 833, Наманганда 20 минг 142, Қорақалпоғистон Республикасида эса 17 минг 248 нафар якка тадбиркор ҳисобга олинган.

Бундан ташқари, Бухорода 17 минг 216, Сурхондарёда 16 минг 655, Хоразмда 14 минг 711, Жиззахда 9 минг 921, Сирдарёда 8 минг 57 ва Навоий вилоятида 7 минг 427 нафар ЯТТ фаолият кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда январ–сентябр ойларида 62,2 мингта янги кичик корхона ва микрофирма ташкил қилингани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz