«Ўзбекнефтгаз» уч футбол клубини молиялаштиришни бас қилмоқда

Кеча 12:152 дақиқа

Компания ЎФАга расмий хат юборгани ҳақида хабар тарқалди. Агар хабарлар расман тасдиқланса, Суперлига янги мавсуми олдидан жиддий ўзгаришлар кутилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» уч футбол клубини молиялаштиришни бас қилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўллангани ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Унда компания «Насаф», «Бухоро» ва «Бунёдкор» футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатиши мумкинлиги қайд этилгани айтилмоқда.

Vaqt.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот котиби Мўмин Ибодов билан боғланди. У шахсан вазиятдан хабардор эмаслигини билдирди. Тез орада бу борада жамиятнинг расмий муносабати тақдим этилишини мумукин.

Ҳозирча ушбу ахборот юзасидан на «Ўзбекнефтгаз» АЖ, на ЎФА томонидан расмий баёнот берилган. Бироқ хабар тасдиқланса, бу Суперлига клублари молиявий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, янги мавсум стартга 15 кун қолган бир пайтда бундай қарор клублар фаолиятини қайта кўриб чиқишга мажбур этиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Клублар учун эҳтимолий таъсир

Молиялаштириш тўхтатилиши клубларнинг мавсумолди тайёргарлигига тўғридан тўғри таъсир қилади. Трансфер сиёсати, легионерлар билан шартномалар, мураббийлар штаби ва инфратузилма харажатлари каби йўналишлар биринчи навбатда хавф остига тушиши мумкин.

Футболда корпоратив ҳомийлик аксар ҳолларда футбол клублари учун асосий молиявий манба ҳисобланади. Шу боис бундай йирик компания томонидан қўллаб-қувватлаш қисқариши Суперлигадаги мувозанатга таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас. Айрим клублар қисқа муддатда янги сармоядор ёки ҳомий излашга мажбур бўлиши мумкин.

Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз»да 23 декабр куни ўтказилган йиғилишда компанияда трансформация жараёнларини жадаллаштириш, иқтисодий блок фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ва ортиқча харажатларни кескин қисқартириш вазифалари белгилаб олингани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид