Песковнинг Ўзбекистонга даъвати, Арманистон-Россия муносабатларидаги кескинлик ва Украина урушидаги бурилиш палласи | Fikr vaqti
Кремль Ереванни Украина қисмати билан огоҳлантирмоқда, дронлар урушни Россия ичкарисига кўчирди, Песков эса Тошкентни ЕОИИга чорламоқда. Дунё ва минтақа тақдирини белгилаётган учта кескин геосиёсий тўқнашув — «Fikr vaqti»да.
Дунё ва минтақадаги сиёсий жараёнлар шу қадар тезлашдики, воқеалар ривожини кузатишга улгуриш қийин. «Fikr vaqti» дастурининг навбатдаги сонида айни шу шиддатли жараёнлар ичидан энг муҳим ва баҳсли учта мавзуни таҳлил қиламиз.
Арманистондаги сайловларга атиги бир ҳафта қолди. Москва ва Ереван муносабатларидаги совуқчилик эса энг кескин палласига етди. Ғазабга минган Кремл Ереванга қарши жиддий амалий чораларни бошлаб юборган. Ҳатто Арманистон бош вазири уруш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Москва ўз таъсир доирасини сақлаб қолиш учун минтақадаги бошқа давлатларни ҳам жараёнга жалб қилишдан тап тортмаяпти. Хўш, Ереванда аслида нималар бўляпти? Арманистон ўз геосиёсий танловини ҳимоя қила оладими?
Шу билан бирга, Украина фронтидаги вазият ҳам янги босқичга чиқди. Украина армияси технологик дронлар ёрдамида ҳавода устунликни қўлга киритмоқда. Энг муҳими — уруш тобора Россиянинг ичкарисига кўчяпти. Тез-тез берилаётган зарбалар жанг майдонидаги реалликни ўзгартира оладими? Бу омил уруш якунига қандай таъсир қилади?
Биз учун энг долзарб масала эса Кремл вакили Дмитрий Песковнинг баёноти бўлди. У Ўзбекистонни яна Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишга фаол чорламоқда.
Бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда бу иттифоққа қўшилиш Ўзбекистон учун қандай хатарларни пайдо қилади? Иқтисодий манфаатлар ортида аслида қандай сиёсий тузоқлар яширинган?
Айни шу саволларга сиёсатшунослар Фарҳод Толипов ва Шуҳрат Расул билан биргаликда жавоб изладик.
Теглар






