Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари ворислигига номзодни ўзгартирди— ОАВ

Кеча 22:291 дақиқа

Қайд этилишича, асосий ўғил ва эҳтимолий ворис роли, афтидан, Чеченистон раҳбарининг тўнғич ўғли — Аҳматга ўтган.

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари ворислигига номзодни ўзгартирди— ОАВ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 18 ёшли ўғли Адамни энди асосий ворис сифатида кўрмаяпти, деб ёзди «Новая газета Европа».

Қодиров томонидан эълон қилинган, оила аъзоларининг Рамазон байрами тантаналаридаги иштироки акс этган видеоларга таяниб, нашр шундай хулосага келади: «асосий ўғил ва эҳтимолий ворис роли, афтидан, Чеченистон раҳбарининг тўнғич ўғли — Аҳматга ўтган». Энди айнан у ҳамма ерда отасининг ёнида кўриниш бермоқда ва муҳим учрашувларда унга ҳамроҳлик қилмоқда.

Қодировнинг атрофидаги манба Адамнинг «мақоми пасайганини» тасдиқлади. Бунга яқинда юз берган ЙТҲ (йўл-транспорт ҳодисаси) сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ўшанда Чеченистон раҳбари «қаттиқ қўрқиб кетган ва ўғли учун Москвадаги катта одамлардан илтимос қилишга мажбур бўлган». Кейинроқ, Адамнинг соғ-омон экани маълум бўлгач, у «бор ғазабини сочиб юборган».

«Новая газета Европа» суҳбатдоши Адамнинг «жарима ўриндиғига» қанча муддатга юборилгани ҳозирча номаълумлигини таъкидлади.

2026-йил кузида Чеченистонда республика раҳбари сайлови бўлиб ўтиши керак. Рамзан Қодиров феврал ойида агар Владимир Путин қўллаб-қувватласа, ўз номзодини қўйишини айтган эди. «Новая газета Европа»нинг иддао қилишича, президент администрациясида Рамзан Қодировнинг янги муддати ҳали куздаёқ келишиб олинган, бироқ Путин ҳозиргача якуний қарорни қабул қилмаган.

Теглар

Мавзуга оид