Logo

Расман: Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

Бугун 11:221 дақиқа

Шу муносабат билан президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Расман: Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди © Sirdaryo viloyati hokimligi

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ғофуржон Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Мирзаев ушбу лавозимда Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади. Қуронбоев уюшма раиси лавозимини 2024 йил январидан буён эгаллаб келаётган эди.

Маълумот учун, Ғофуржон Мирзаев 1964 йил 21 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. У 1990 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимида иқтисодчи мутахассислигини олган.

Мирзаев 2016 йилда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига киришган ва 2020 йилда ушбу лавозимга қайта тасдиқланган. 2022 йилда эса президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Теглар

Мавзуга оид