add

«Шажара» ахборот тизими 2026 йил 1 сентябрдан ишга тушади

Бугун 12:257781 Дақиқа

Оила шажарасини шакллантириш хизмати IX асрдан ҳозирги кунга қадар бўлган даврларни ўз ичига олади.

«Шажара» ахборот тизими 2026 йил 1 сентябрдан ишга тушади

Аввалроқ Ўзбекистонда «Шажара» ахборот тизими йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. 24 ноябрда «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–228-сонли президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан фуқароларнинг оилавий шажаралари бўйича маълумотларни онлайн тақдим этувчи «Шажара» ахборот тизими жорий этилади.

Жумладан, «Шажара» ахборот тизимида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидаги дастлабки маълумотлар, давлат архивлари ҳамда идоравий архивларда сақланаётган архив ҳужжатлари асосида оила шажараси бўйича маълумотларни шакллантириш хизматини кўрсатиш имкониятлар яратилади.

Шунингдек, ушбу тизим орқали Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари хизмати орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни аниқлаш мумкин бўлади.

Оила шажарасини шакллантириш хизмати давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қуйидаги даврлар бўйича кўрсатилади:

IX асрдан – 1917 йилгача;

1918 йилдан – 1945 йилгача;

1946 йилдан – ҳозирги кунга қадар.

Теглар

Мавзуга оид

«Шажара» ахборот тизими 2026 йил 1 сентябрдан ишга тушади | Vaqt.uz