add

Ташқи қарзи йўқ давлатлар: ЯИМга нисбатан қарзи 5 фоиздан паст топ-5лик

Бугун 09:582 дақиқа

Жаҳон қарзи рекорд даражага чиққан бир пайтда, айрим давлат ва ҳудудлар деярли қарз олмасдан яшамоқда ва молиявий барқарорликни сақлаб қолган. Улар орасида Туркманистон ҳам бор.

Ташқи қарзи йўқ давлатлар: ЯИМга нисбатан қарзи 5 фоиздан паст топ-5лик

Жаҳон иқтисодиётида давлат қарзи тез суръатда ўсиб бораётган бир пайтда, айрим давлатлар ва маъмурий ҳудудлар қарз юкидан деярли холи экани билан ажралиб туради. Халқаро Валюта Жамғармаси маълумотларига таянилган ҳолда Visual Capitalist тайёрлаган рейтингга кўра, 2025 йилда ЯИМга нисбатан давлат қарзи 5 фоиздан кам бўлган топ-5 ҳудуд шаклланди. Бу «қарзсиз клуб» глобал тенденциялардан мутлақо фарқ қилади.

Рейтингда мутлақ етакчи сифатида Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди — Макао қайд этилди. Ушбу ҳудудда давлат қарзининг ЯИМга нисбати 0,0 фоизни ташкил қилади. Макао иқтисодиёти асосан қимор ўйинлари ва туризмдан келадиган миллиардлаб даромадлар ҳисобига шаклланади. Юқори бюджет тушумлари ҳукуматга қарз олмасдан фаолият юритиш имконини бермоқда.

Иккинчи ўринда Европанинг ягона вакили — Лихтенштейн жой олган. Князликда давлат қарзи ЯИМнинг атиги 0,5 фоизини ташкил қилади. Бу мамлакат молиявий хизматлар, инвестиция фондлари ва корпоратив рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида танилган. Лихтенштейнда рўйхатдан ўтган компаниялар сони аҳолидан ҳам кўп бўлиши унинг иқтисодий модели қай даражада самарали эканини кўрсатади.

tashqi qarz top-10

Рейтингдаги кейинги ўринлар асосан Осиё ва энергия ресурсларига бой давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Улар орасида нефт ва газ экспортидан юқори даромад оладиган мамлакатлар устунлик қилади. Бундай давлатларда бюджет камомади кам, захира жамғармалари эса юқори даражада сақланади. Масалан, Туркманистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 3,2 фоизини ташкил этса, Тожикистонда бу кўрсаткич 22 фоизга етган.

Нефт экспортчилари учун «қора олтин» давлат молиясининг асосий таянчи ҳисобланади. Юқори энергия нархлари даврида тўпланган захиралар қарзга эҳтиёжни кескин камайтиради ва иқтисодий зарбаларга чидамлиликни оширади.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай паст қарз даражаси ҳар доим ҳам йирик иқтисодиёт белгиси эмас. Аксинча, кўп ҳолларда бу кичик ҳудудлар, махсус иқтисодий моделга эга давлатлар ёки ресурсларга бой мамлакатларга хос ҳолатдир. Шу билан бирга, ушбу мисоллар глобал қарз инқирози шароитида муқобил молиявий йўллар мавжудлигини намоён қилади.

Аввалроқ 2025 йил октябр ойи бошига кўра Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 5 млрд долларга ўсиб, 44 млрд долларга етгани ҳақида хабар берган эдик. Бу ЯИМнинг қарийб 30 фоизини ташкил этади.

Теглар

Мавзуга оид

Ташқи қарзи йўқ давлатлар: ЯИМга нисбатан қарзи 5 фоиздан паст топ-5лик | Vaqt.uz