Устюрт бағридаги «музлик даври тенгдоши»: чўлнинг ғойиб бўлаётган «юрагини» асраб қолиш зарурати
Чўл экотизимининг тирик рамзи ҳисобланган сайғоқлар глобал миқёсдаги ижобий ўзгаришларга қарамай, Ўзбекистонда ҳамон жиддий хавф остида турибди. Музлик давридан омон қолган ушбу ноёб турнинг Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»даги мақоми (1-тоифа: Йўқ бўлиб кетиш арафасидаги) унинг муҳофазаси нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.
© Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva2011-йилдан буён ҳар йили Халқаро сайғоқлар куни нишонлаб келинади. Шу муносабат билан 4-6-май кунлари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги «Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаменти давлат муассасаси» томонидан Устюртнинг ушбу ноёб жонзотларини муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган махсус пресс-тур ташкил этилди.

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva
Нима учун айнан 5-май?
Бу сана бежиз танланмаган. Айнан май ойининг бошларида сайғоқларнинг болалаш мавсуми авжига чиқади, бу эса турнинг ҳаётий сиклидаги энг заиф ва масъулиятли давр ҳисобланади. Бундай паллада ҳайвонларни безовта қилмаслик ва муҳофазани максимал даражага кўтариш ҳаёт-мамот масаласидир. Музлик давридан буён деярли ўзгармасдан сақланиб қолган ушбу ноёб тур ҳозирда CИТEС конвенциясининг ИИ иловасига киритилган бўлиб, унинг савдоси ва овланиши халқаро ҳамжамият томонидан қатъий назорат қилинади.

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva
Рақамларда: Глобал тикланиш ва миллий хавотир
Сўнгги йилларда қўшни давлатларда кўрилган кескин чоралар натижасида дунё миқёсида сайғоқлар сони 1,5-2 миллион бошга етди, бу эса турнинг мақомини «Хавфга яқин» даражасигача яхшилаш имконини берди. Бироқ Ўзбекистонда манзара бутунлай бошқача: 2025-йил ҳолатига кўра, Устюрт платосида атиги 300 бошга яқин сайғоқ сақланиб қолган. Мутахассислар ушбу кичик гуруҳни экотизимнинг «олтин фонди» деб аташмоқда, чунки бу популяцияни асраб қолиш нафақат биологик хилма-хилликни сақлаш, балки миллий экологик хавфсизликни таъминлаш билан бевосита боғлиқдир.
Чўлнинг «табиий боғбонлари»

Сайғоқ l Фото: Wikimedia
Экологларнинг фикрича, сайғоқлар шунчаки фауна вакили эмас, балки чўл экотизимининг «юраги» ва унинг саломатлигини белгиловчи асосий индикатор ҳисобланади. Улар ўзларининг узоқ масофали миграцияси давомида тупроқни табиий равишда юмшатиб, унумдорликни оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, ўсимлик уруғларини узоқ масофаларга тарқатиш орқали чўл флорасини муттасил янгилаб турувчи «табиий боғбон» вазифасини ўтайди. Сайғоқларнинг саломатлиги ва уларнинг сони бутун чўл табиатининг умумий ҳолатини кўрсатиб берувчи ўзига хос экологик барометрдир.
Маршрут: «Судоче»дан «Сайгачий»гача
Пресс-тур доирасида журналистлар ва мутахассислар Қорақалпоғистоннинг икки муҳим муҳофаза ҳудуди фаолияти билан танишдилар. Дастлабки манзил бўлган «Судоче-Акпетки» қўриқхонаси 314 турдаги ҳайвонлар, жумладан, ноёб пушти фламинголар учун хавфсиз макон бўлиб, миграция даврида ўн минглаб қушлар учун стратегик тўхташ нуқтаси бўлиб хизмат қилади.

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva
Сафарнинг асосий нуқтаси – 628 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллаган «Сайгачий» қўриқхонаси бўлди. Бу ерда сақланаётган жонзотларнинг учдан бир қисми Ўзбекистон «Қизил китоби» га киритилган бўлиб, ҳудуд сайғоқларнинг мамлакатдаги асосий қўрғони ҳисобланади.

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva
Экология қўмитаси вакилларининг таъкидлашича, Устюрт платосини «тирик лаборатория» сифатида сақлаб қолиш келажакда ҳудудда экотуризмни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш учун ҳам пойдевор бўлади. Асосий мақсад эса ўзгармас – музлик даври гувоҳини келажак авлодга бутун ва соғлом ҳолатда етказишдан иборат.

Экология
Экологияга оида хабар ва янгиликлар
Теглар





