
Хитойда топилган улкан олтин конлари қиймати 80 млрд доллардан ошиши мумкин
Хитойда 2 минг тоннагача захирага эга икки улкан олтин кони аниқланди. Геологик томондан тасдиқланса, конлар қиймати 80 млрд доллардан ошиши мумкин.

Хитойлик геологлар мамлакатнинг икки ҳудудида — Хунан вилоятидаги Вангу ва Ляонин вилоятидаги Дадонггоу майдонларида улкан олтин конлар аниқланганини билдирмоқда. Илк баҳолашларга кўра, мазкур майдонларда қимматбаҳо металл жами 2000 метрик тонна атрофида олтин бўлиши мумкин.
Вангу конининг ўзи 600 млрд юанга (тахминан 83 млрд доллар) баҳоланмоқда. 2024 йил охирида «Синхуа» агентлиги маълумот тарқатган «супер улкан» захира 300 тоннани ташкил этган. Олинган маълумотларга кўра, 2000 метр чуқурликда аниқланган ресурслар 3000 метргача бўлган қатламларда минг тоннадан ортиқ олтинни ўз ичига олиши эҳтимол қилинмоқда.
Ляониндаги Дадонггоу кони эса янада катта ҳажмни қамраб олиши мумкин. Хитой ҳукуматининг илмий бриллинг маълумотларида бу ҳудудда 1500 тонна атрофида олтин бўлиши мумкинлиги қайд этилган. 1980-йилларда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган ўзанлар аслида 3000 метр узунлик ва 1500 метр кенгликда қимматбаҳо минерал камари экани маълум бўлган.
Олтин Ер қаърида жуда кам учрайди: унинг улуши ҳар бир тонна жинсда ўртача 0,004 граммгина бўлади. Шу боис юқори концентрацияга эга бундай «бонанза» ҳудудлари жаҳон бозори учун стратегик аҳамиятга эга. Яқин йилларда мазкур конлар Хитойнинг глобал олтин ишлаб чиқариш ҳажмида янада етакчи ўринга чиқишига хизмат қилиши мумкин.





