add

XXI аср бошидан буён турмуш даражаси энг тез ўсган мамлакатлар эълон қилинди

Кеча 13:3518431 дақиқа

25 йил давомида иқтисодиёти энг тез ўсган дастлабки 14 та ўрин Осиё қитъаси мамлакатларига тегишли.

XXI аср бошидан буён турмуш даражаси энг тез ўсган мамлакатлар эълон қилинди

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига таянган рейтинга кўра, Осиё мамлакатлари ва Шарқий Европанинг бир қисмида турмуш даражаси ривожланиб, киши бошига тўғри келадиган реал ЯИМ ўсиши кузатилган.

Рейтингнинг юқори йигирматаликнинг 14 та ўринини Осиё қитъаси мамлакатлари эгаллаган.

Хитой энг юқори натижани қайд этди: 2000 йилда киши бошига реал ЯИМ тахминан 4050 доллар бўлган, 2025 йилда 25 минг 35 долларга етиб, 518 фоизга ошди.

Виэтнам 266 фоиз, Бангладеш 208 фоиз ўсиш кўрсатиб, бу рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши ва халқаро савдо тармоқларига чуқур интеграция билан изоҳланади.

Ҳиндистондаги 235 фоизлик ўсиш эса иқтисодий либераллашув, демографик куч ва хизматлар сектори кенгайишини акс эттиради. Осиёнинг ушбу тўрт иқтисодиёти жаҳон ўсиш ва савдо динамикасига жиддий таъсир кўрсатиб, XXI асрда глобал иқтисодий юксалишнинг асосий ҳаракатлантирувчисига айланди.

Россия рейтингда 14-ўриндан жой олган ва киши бошига ЯИМ 109 фоизга ўсган.

Бирлашган Араб Амирликларида эса тескари динамика, яъни киши бошига реал ЯИМ 2000 йилдаги 99 минг доллардан 2025 йилда 72 386 долларгача тушган. Мутахассислар бу пасайишни аҳоли сонининг жуда тез ўсиши — 3,5 миллиондан 11,35 миллионгача ортиши билан боғланмоқда.

Vaqt.uz аввалроқ энг кўп табиий ресурсга эга давлатлар рўйхати эълон қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид