Яна 3 млрд доллар ташқи қарз олинади, бюджет камомадини қоплаш учун — Иқтисодиёт вазирлиги
31.07.2025 | 19:009 дақиқа
Фискал стратегияга кўра, келаси йил ташқи қарзнинг 25 трлн сўми, 2027 йилда эса 29,6 трлн сўми давлат дастурларига ажратилади. Шунингдек, бюджет тақчиллигини қоплашнинг асосий манбаси ҳам ташқи қарз олиш бўлиб қолади.

Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи шу йил I чорагида 68,4 млрд долларга етган эди. Шундан давлат ташқи қарзи 35,8 млрд доллар, 32,6 млрд доллар эса корпоратив ташқи қарздан иборат. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2026–2028 йиллар учун фискал стратегияга кўра, 2025 йил январ ҳолатида давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35 фоизга тенг бўлган.
Қарзнинг катта қисми ташқи манбалардан, қолган қисми ички молия бозорларидан жалб қилинган. Рақамлар шундан далолат бермоқдаки, давлат молиясидаги асосий юк ташқи кредиторлар зиммасига тушмоқда.
2025 йилда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети даромадлари 474,9 трлн сўмни, харажатлари эса 526,9 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳисобда бюджет тақчиллиги 52,1 трлн сўмга тенг бўлади. Бу ЯИМнинг 3 фоизига тенг.
Фискал стратегияда келгуси йилларда ҳам тақчиллик сақланиб қолиши айтиб ўтилган. Жумладан:
Ташқи қарзлар иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган. 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, энг катта улуш — 15,3 млрд доллар — давлат бюджети дастурларини қўллаб-қувватлашга ажратилган. Энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларига 2,9 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилган.
Яна 9,1 фоиз қарз япон иенасида, 6,5 фоиз ўзбек сўмида, 6,5 фоиз эса Халқаро валюта жамғармасининг SDR захира валюта бирлигида. Евро — 5,2 фоиз, юан эса — 2,6 фоизни ташкил этади.
Ички қарзлар асосан миллий валютанинг ўзида — сўмда — бўлгани учун валюта хатари камроқ. Валюталар бўйича диверсификация эса давлат қарзи барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Фискал стратегияда таъкидланишича, мазкур лойиҳалар иқтисодиётда узоқ йиллар давомида инвестицияларга бўлган юқори талаб мавжуд бўлган ҳолатда иқтисодий инфратузилмани яратиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, уларни модернизация қилиш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган.
Давлат ташқи қарзининг 33,7 млрд долларлик ҳажми қуйидаги кредиторлар ҳисобига шакллантирилган:
Бюджет тақчиллиги яна уч йил давом этади
2025 йилда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети даромадлари 474,9 трлн сўмни, харажатлари эса 526,9 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳисобда бюджет тақчиллиги 52,1 трлн сўмга тенг бўлади. Бу ЯИМнинг 3 фоизига тенг.
Фискал стратегияда келгуси йилларда ҳам тақчиллик сақланиб қолиши айтиб ўтилган. Жумладан:
- 2026 йилда тақчиллик — 58,8 трлн сўм;
- 2027 йилда — 67 трлн сўм;
- 2028 йилда эса — 75,9 трлн сўмга етиши прогноз қилинган.
- 2025 йилда — 39 трлн сўм;
- 2026 йилда — 39,9 трлн сўм;
- 2027 йилда — 41,1 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган.
Қарз маблағлари қандай тақсимланган?
Ташқи қарзлар иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган. 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, энг катта улуш — 15,3 млрд доллар — давлат бюджети дастурларини қўллаб-қувватлашга ажратилган. Энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларига 2,9 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилган.
Давлат қарзининг валюта таркиби
2025 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистон давлат қарзининг 67,7 фоизи АҚШ долларида шаклланган. Бу халқаро кредитлар асосан долларда берилишини кўрсатади. Доллар курсининг ўзгариши давлат қарзи ҳажмига бевосита таъсир қилади.
Яна 9,1 фоиз қарз япон иенасида, 6,5 фоиз ўзбек сўмида, 6,5 фоиз эса Халқаро валюта жамғармасининг SDR захира валюта бирлигида. Евро — 5,2 фоиз, юан эса — 2,6 фоизни ташкил этади.
Ички қарзлар асосан миллий валютанинг ўзида — сўмда — бўлгани учун валюта хатари камроқ. Валюталар бўйича диверсификация эса давлат қарзи барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Фискал стратегияда таъкидланишича, мазкур лойиҳалар иқтисодиётда узоқ йиллар давомида инвестицияларга бўлган юқори талаб мавжуд бўлган ҳолатда иқтисодий инфратузилмани яратиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, уларни модернизация қилиш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган.
Кредиторлар ким?
Давлат ташқи қарзининг 33,7 млрд долларлик ҳажми қуйидаги кредиторлар ҳисобига шакллантирилган:
- Осиё тараққиёт банки (ADB) — 7,4 млрд доллар;
- Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва бошқалар — 7,6 млрд доллар;
- Жаҳон банки — 4,1 млрд доллар;
- Франция тараққиёт агентлиги ва бошқалар — 5,2 млрд доллар;
- Халқаро инвесторлар (облигациялар) — 3,8 млрд доллар;
- Хитой банклари — 2,9 млрд доллар;
- Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки — 1,7 млрд доллар.





