«Янги Тошкентга инвестиция киритинг!» чат-боти ишга туширилди
Инвестиция лойиҳаларини таклиф этиш учун янги онлайн хизмат ишга туширилди. Энди инвесторлар ташаббусларини масофадан туриб тақдим этиши мумкин.

Янги Тошкентда инвестиция лойиҳаларини таклиф этиш учун янги онлайн хизмат ишга туширилди. Инвестиция лойиҳаларини Телеграмдаги @yt_investitsiya_bot чат-боти ёки «Янги Тошкент»нинг расмий сайти орқали таклиф этиш мумкин. Хизмат ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида ишлайди.
Дастлабки босқичда лойиҳа концепциясини тақдим этиш кифоя. Ҳар бир аризага рўйхатга олиш рақами берилади ва инвестор кейинги жараёнлар ҳақида маълумот олади.
Маълум қилинишича, сўнгги уч йилда Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудда умумий қиймати 50 миллиард доллардан зиёд лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.





