Европа Россия, Хитой ва КХДР раҳбарларининг учрашувида «тўғридан-тўғри таҳдид»ни кўрди

03.09.2025 | 20:002 дақиқа

Кая Каллас Пекинда ўтган халқаро саммитда Россия, Хитой, Эрон ва КХДР етакчиларининг бирга кўринишини Ғарб учун жиддий хавф сифатида баҳолади.

Европа Россия, Хитой ва КХДР раҳбарларининг учрашувида «тўғридан-тўғри таҳдид»ни кўрди
Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Кая Каллас Россия, Хитой, Эрон ва КХДР етакчиларининг учрашувлари қоидаларга асосланган халқаро тартиботга «бевосита таҳдид» эканлигини таъкидлади. У бу ҳақда Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди. «ХХР раиси Пекинда Россия, Эрон ва КХДР раҳбарлари билан ёнма-ён турибди — бу шунчаки Ғарбга қарши позиция эмас. Бу қоидаларга асосланган халқаро тартиботга тўғридан-тўғри даъводир», - дея таъкидлади Каллас. Унинг айтишича, Европа «бу янги воқеликка қарши туриши шарт». Эслатиб ўтамиз, 3 сентябр куни Пекинда Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги ҳамда Хитой халқининг Японияга қарши урушда эришган ғалабасига бағишланган тантанали маросимлар ўтказилди.

Теглар

Мавзуга оид