Ашхободда Туркманистон ва Украина ўртасида сиёсий учрашув бўлиб ўтди
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, томонлар Туркманистон ва Украина ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Мишченко ва Украина Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар бўйича махсус вакили Виктор Майко билан учрашди.
Вазирликнинг хабар беришича, томонлар Туркманистон ва Украина ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, икки мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири ўринбосарлари Аҳмет Гурбанов ва Александр Мишченко ўртасида Туркманистон-Украина сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.
Маслаҳатлашувлар давомида томонлар сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди.





