“Бу баҳслар Ўзбекистон солиқ тизимидаги тутуруқсизликлар оқибати” — кун тартибидаги асосий масала ҳақида | Фикр вақти
Солиқ — фақат даромад манбаи эмас, балки адолат мезони ҳам. Бир неча кундан буён Ўзбекистонда айнан шу мезон атрофида баҳслар давом этмоқда. Дастур меҳмонларига кўра, санъаткорлар мисолидаги тортишувлар тизимдаги чуқур муаммоларни яна бир очиб бермоқда.
Солиқ, солиқ тўлаш — давлат хизматлари ва жамият ривожи учун асосий манба. Шу билан бирга, у давлат билан жамият ўртасидаги энг нозик, энг таъсирчан муносабатлардан бири. Дунё тажрибасида ҳам солиқ масаласи кўпинча катта баҳслар, ижтимоий норозиликлар, ҳатто шов-шувли можароларга сабаб бўлган вазиятлар кўп. Таниқли актёр Жерар Депардиенинг Франсия фуқаролигидан чиқиб, Россия фуқаролигини олиши ҳам айнан бойларга солинган ҳашамат солиғи билан боғлиқ машмашалар оқибати эди.
Ёки узоққа бормайлик, ўзимизнинг “Алпомиш” достонида ҳам ака-укалар — Бойбўри ва Бойсари орасидаги ажралишга айнан солиқ сабаб бўлган. Демак, солиқ масаласи азалдан нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ва ҳатто маънавий муносабатларга ҳам таъсир қилиб келган. Унинг солинишидаги адолатда гап катта.
Яшаб турганимиз шу кунларда ҳам солиқ масаласи санъаткорлар мисолида кенг баҳс ва мунозараларга сабаб бўлаяптики, “Фикр вақти”нинг бугунги навбатдаги сонини шу масала таҳлилига бағишладик. Дастур меҳмонлари — иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исломбек Ниёзметов, ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ва Сирдарё вилояти Боёвут тумани маданият бўлими раҳбари Шерзод Холмуродов бўлди.
Teglar






