Logo

Муқобили бепул бўлиши шарт бўлган пулли йўллар, Ҳиндистондан келаётган гўшт ва рекорд ўрнатган электромобиллар савдоси — 6 август дайжести

Kecha 22:193 daqiqa

Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

Муқобили бепул бўлиши шарт бўлган пулли йўллар, Ҳиндистондан келаётган гўшт ва рекорд ўрнатган электромобиллар савдоси — 6 август дайжести

Ўзбекистон шахсий маълумотларни ҳимоя қилувчи давлатлар рўйхатини тасдиқлади

Вазирлар Маҳкамаси шахсий маълумотлар етарли даражада ҳимоя қилинадиган 49 та давлат рўйхатини тасдиқлади. Энди ушбу давлатларга халқаро ахборот тизимлари орқали шахсий ва эгасизлантирилган маълумотларни қўшимча рухсатсиз ҳамда ваколатли органни олдиндан хабардор қилмасдан узатиш мумкин.

Рўйхатга кирмаган давлатларга маълумот узатиш эса қўшимча хавфсизлик талаблари бажарилган тақдирдагина амалга оширилади. Шунингдек, маълумотлар тарқалиб кетган ҳолларда операторлар 24 соат ичида ваколатли органни хабардор қилиши, 72 соат ичида эса ҳодиса юзасидан ҳисобот тақдим этиши шарт.

Ўзбекистонда пулли автомобил йўлларини ташкил қилиш тартиби белгиланди

Президент имзолаган янги таҳрирдаги «Автомобил йўллари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, пулли автомобил йўлларини ташкил этиш тўғрисидаги қарор президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бунда пулли йўл билан бирга фойдаланишга яроқли муқобил бепул йўл ҳам бўлиши шарт.

Қонунга кўра, фойдаланувчилар пулли йўлдан кириш, тўлов пунктида ҳақ тўлаш ёки йўл талонини харид қилиш орқали фойдаланиши мумкин. Шунингдек, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситалари автомобил йўлларида фақат махсус рухсатнома билан ҳаракатланиши белгиланди.

Хусусий таълим соҳасида сертификатлаш ва ягона қоидаларни жорий этиш таклиф қилинди

Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини кучайтириш мақсадида хусусий таълим муассасалари учун янги тартибларни жорий этишни таклиф қилди. Қўмита маълумотларига кўра, сўнгги уч йилда таълим соҳаси бўйича келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 96 фоизи айнан хусусий таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ бўлган. Фуқаролар асосан таълим сифати пастлиги, кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ундирилиши, маблағни қайтаришдаги муаммолар ва рекламадаги ваъдалар бажарилмаслигидан шикоят қилган.

Шу муносабат билан Франция, Нидерландия ва Швейцария тажрибаси асосида хусусий таълим муассасалари учун ихтиёрий сертификатлаш тизими, пулли таълим хизматларини кўрсатишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда таълим ташкилотлари ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларга қўйиладиган минимал талабларни белгилаш таклиф этилди. Бу таклифлар соҳада хизмат сифатини ошириш ва ўқувчилар ҳамда ота-оналар ҳуқуқларини яхшироқ ҳимоя қилишга қаратилган.

Июн ойида автомобил савдоси ошди, электромобиллар рекорд ўсиш кўрсатди

Июн ойида Ўзбекистонда жами 80,2 мингта автотранспорт воситаси сотилиб, май ойига нисбатан савдо 18 фоизга ўсди. Енгил автомобиллар савдоси 61,4 мингтани ташкил этди. Бу бир ойда 14 фоизлик ўсиш бўлса-да, ўтган йилнинг июнига нисбатан 23 фоизга кам. Янги автомобиллар савдоси 24 мингтага, иккиламчи бозордаги битимлар эса 37 мингтадан ошди.

Энг юқори ўсиш электромобиллар сегментида кузатилди. Июн ойида бирламчи ва иккиламчи бозорларда жами 8,4 мингта электромобиль сотилиб, май ойига нисбатан 63,5 фоизга кўпайди. Йилнинг биринчи ярмида эса электромобиллар савдоси 40 мингтадан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ўсди. Савдоларнинг қарийб учдан икки қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистонга энг кўп мол гўштини Ҳиндистон етказиб бермоқда

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон хориждан 72 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Импортнинг умумий қиймати 359,5 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,1 фоизга кўп.

Энг йирик етказиб берувчи Ҳиндистон бўлиб, ундан 33,9 минг тонна мол гўшти импорт қилинган. Кейинги ўринларни Беларусь (19,6 минг тонна) ва Қозоғистон (10,6 минг тонна) эгаллаган. Ушбу уч давлат Ўзбекистон мол гўшти импортининг қарийб 89 фоизини таъминлага

Teglar

Mavzuga oid