Logo

Ўзбекистон бозорида Покистон электр мотоцикллари пайдо бўлиши мумкин

Bugun 13:351 daqiqa

«Air Link Communication Limited» компанияси «AirV» бренди остидаги электр мотоциклларини Бангладеш, Марказий Осиё ва Африка бозорларига етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Моделлардан бири бир қувватланишда 200 километргача масофа босиши билдирилган.

Ўзбекистон бозорида Покистон электр мотоцикллари пайдо бўлиши мумкин © Ijtimoiy tarmoqlar

Покистоннинг «Air Link Communication Limited» компанияси электр мотоцикллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқишни режалаштирмоқда. Янги «AirV» бренди остидаги электромотоцикллар учун эҳтимолий экспорт йўналишлари сифатида Бангладеш, Марказий Осиё ва Африка давлатлари кўриб чиқиляпти.

Бу ҳақда 25 ноябр куни «Pakistan Today» ва «PakWheels» компания раҳбариятининг корпоратив тақдимотидаги маълумотларга таяниб хабар берди.

Ҳозирча экспорт бўйича аниқ шартномалар, етказиб бериш ҳажми ёки бозорларга кириш муддатлари эълон қилинмаган. Шунингдек, Ўзбекистонга электр мотоцикл етказиб бериш юзасидан алоҳида келишув ҳақида ҳам маълумот йўқ.

«AirV» бренди остида 11 та модел тақдим этилган

«Air Link» 2026 йил 4 ноябр куни Лоҳур шаҳрида «AirV» электр мотоцикллар брендини расман тақдим этди. Компаниянинг Покистон фонд биржасига берган маълумотига кўра, бренд илк босқичда олти серияга бирлаштирилган 11 та модел билан бозорга чиқади.

Мотоциклларда қуйидаги технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган:

  • круиз-контрол;

  • рекуператив батарея технологияси;

  • NFC орқали идентификация;

  • ўғирликка қарши ҳимоя тизими.

Компания маълумотига кўра, айрим моделлар бир қувватланишда 200 километргача ҳаракатлана олади.

«Air Link»нинг 4 ноябрда Покистон фонд биржасига юборган расмий баёнотида «AirV» лойиҳаси Лоҳур шаҳридаги «Sundar Green Special Economic Zone» ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонида амалга оширилаётгани қайд этилган.

Teglar

Mavzuga oid