Logo

Ўзбекистон энг кўп қайси давлат маҳсулотларини харид қилмоқда?

Bugun 10:191 daqiqa

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 16,4 млрд долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга кўп.

Ўзбекистон энг кўп қайси давлат маҳсулотларини харид қилмоқда? © news.finance.ua

2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон чет элдан 16,4 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импорт қилган. Мамлакат импортида энг катта улушни Хитой ва Россия эгаллаган.

Дастлабки тўрт ой якунларига кўра, Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлат қуйидагича шаклланган:

Хитой — 5,3 млрд доллар;

Россия — 3,1 млрд доллар;

Қозоғистон — 1,4 млрд доллар;

Корея Республикаси — 620,9 млн доллар;

Туркия — 559,2 млн доллар;

Ҳиндистон — 369,7 млн доллар;

Бирлашган Араб Амирликлари — 361,1 млн доллар;

Германия — 359,2 млн доллар;

Беларус — 274,8 млн доллар;

Туркманистон — 262,2 млн доллар.

Маълумот учун, Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Ўтган тўрт ой ичида ҳам энг йирик экспорт ҳажми шу икки давлат ҳиссасига тўғри келган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон энг кўп қайси давлат маҳсулотларини харид қилмоқда? | Vaqt.uz