Logo

Саида Мирзиёева француз тадбиркорлари билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди

Kecha 23:061 daqiqa

Президент Администрацияси раҳбари «Orano» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги йирик француз компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Саида Мирзиёева француз тадбиркорлари билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун, 9 июл куни етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«Бугун Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, «Orano» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашдим. Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Ушбу музокаралар яқинда президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир», - деб ёзди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Президент Администрацияси раҳбари шу йилнинг 30 июн куни Францияга ташрифи доирасида мамлакат президенти Эммануэл Макрон билан Париж шаҳрида учрашув ўтказган эди. Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, энергетика, транспорт ва инфратузилма соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Teglar

Mavzuga oid

Саида Мирзиёева француз тадбиркорлари билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди | Vaqt.uz