«Шишадан жинни чиқариб юборишди». Путин Украинанинг ҳужумлари ҳақида фикр билдирди
Унинг айтишича, Россияга қарши томонлар анчадан бери мамлакатни парчалаш ва уни иқтисодий жиҳатдан заифлаштириш мақсадини очиқ айтиб келади. Шу сабабли Кремлни «40 кун ичида мағлуб этиш»га уриниш Киев ва унинг Ғарбдаги ҳамкорларининг навбатдаги таваккал ҳаракати бўлган.
© RIA NovostiКиев режими Россия иқтисодиётини издан чиқариш мақсадини очиқчасига эълон қилганидан сўнг жавоб зарбаларига дуч келди. Бу ҳақда Владимир Путин «Вести» ахборот хизмати мухбири Павел Зарубинга берган интервюсида айтди.
«Ўзлари шишадан жинни чиқариб юборишди — бизнинг фуқаролик корхоналаримизга зарба беришни бошлашди», — деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, Россияга қарши томонлар анчадан бери мамлакатни парчалаш ва уни иқтисодий жиҳатдан заифлаштириш мақсадини очиқ айтиб келади. Шу сабабли Россияни «40 кун ичида мағлуб этиш»га уриниш Киев ва унинг Ғарбдаги ҳамкорларининг навбатдаги таваккал ҳаракати бўлган.
Унинг айтишича, Россиянинг жавоб ҳаракатлари узоқ куттирмади. Россия Қуролли кучлари Украинанинг, жумладан, Киевдаги ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарига зарбаларни кучайтирди. Путин бу зарбалар аввалгидан анча сезиларли ва вайронкор бўлганини таъкидлади.
У бу зарбаларни самарали ва ўз вақтида амалга оширилган, деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, улар Украина томонининг ҳарбий техника ва ўқ-дориларни етказиб бериш, ҳарбий хизматчиларни алмаштириш ҳамда қуролларни такомиллаштириш имкониятларини чекламоқда.
«Шубҳасиз, бу ҳарбий натижаларга эришиш нуқтайи назаридан жанговар ҳаракатларнинг боришига бевосита ва ижобий таъсир кўрсатмоқда», — деди Путин.
Путиннинг таъкидлашича, Россия билан қарама-қаршиликда вазиятни тубдан ўзгартирадиган бурилиш юз бермаган. Унинг айтишича, Россия армияси «махсус ҳарбий операция»нинг белгиланган мақсадларига тўлиқ эришиш учун вазифаларни ишончли бажармоқда. Украина томони эса ҳеч қандай устунликка эриша олмаган ва юзага келган вазиятдан чиқиш учун воситачилар орқали турли хабарларни етказмоқда.
«Ҳозир бу ҳақда гапиришни ва тафсилотларга тўхталишни истамайман, чунки бу турли йўналишларда мумкин бўлган келишувларни синаб кўриш билан боғлиқ. Бундай таклифлар аввал ҳам янграган, аммо ҳозирги вазиятда улар ўзига хос тарзда тақдим этилмоқда», — деди Россия президенти.
Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий келишувлар асосида нималар ётиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча олдиндан хулоса қилишга эрта. Бироқ Путиннинг урғулашича, Москва томонига етказилаётган таклифлар ҳозирча «экзотик» характерга эга ва Россия учун мақбул эмас.





