Logo

Совет носталгиясидан Кремл баёнотигача: «Ҳакимов иши» ўзбек жамиятига нимани кўрсатиб берди? | Fikr vaqti

Kecha 21:341 daqiqa

Блогер Азиз Ҳакимовга ўқилган ҳукм Ўзбекистондаги мафкуравий бўлиниш ва Москва реакцияси фонида ахборот бошқа қатор масалаларни ҳам кун тартибига олиб чиқди. «Фикр вақти»нинг янги сонида экспертлар Шуҳрат Расул ва Баҳодир Ғаниев билан «Ҳакимов иши» ортидаги совет носталгияси ҳамда ахборот, тафаккур мустақиллиги муаммоларини таҳлил қиламиз.

11-август куни Тошкентда блогер Азиз Ҳакимовга нисбатан суд ҳукми ўқилди. У туҳмат, ҳақорат ва миллий адоват қўзғатиш айбловлари билан 4 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.
 
Албатта, блогернинг қамалиши жамият учун ўз-ўзидан жиддий воқеа. Қайсики, вазият бевосита ёки билвосита бўлсин, барибир сўз ва фикр эркинлигига боғланади. Аммо «Ҳакимов иши»да улардан тамоман фарқли жиҳатлар борки, у ўз ортидан жамиятдаги ғоялар, ички ахборот майдонидаги бўшлиқлар ва ташқи кучлар, хусусан, Россиянинг Ўзбекистон ички ишларига муносабатини ўртага чиқармоқда. Ҳар ҳолда Россия Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Мария Захарованинг ўзини кўп куттирмаган муносабати шуни исботлайдигандек.
 
«Fikr vaqti»нинг навбатдаги сонида «Ҳакимов иши» атрофида пайдо бўлган ана шу муҳим саволлар, жумладан, совет носталгияси, Кремлдан берилаётган баёнотлар ҳамда тафаккур ва ахборот мустақиллиги ҳақида гаплашдик.

Дастур меҳмонлари — иқтисодчи Шуҳрат Расул ва таълим ҳамда бошқарув масалалари бўйича мутахассис Баҳодир Ғаниев бўлди.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 135

Barchasi

Mavzuga oid