
Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар: қарияларимизни улардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
03.06.2025 | 15:2712496 дақиқа
Octobank интернет фирибгарлик ҳолатлари ва улардан қандай ҳимояланиш ҳақида хабардорликни оширишда давом этади. Бугунги кунда айниқса ёши катта инсонлар молиявий жиноятларнинг асосий нишонига айланган.

Ушбу мақолада — нега бу гуруҳ кўпроқ хавф остида ва қандай чоралар билан уларни ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.
Нега ёши катта инсонлар кўпроқ қурбон бўлишади?
Ёш кексайгани сайин инсоннинг янги технологияларга мослашуви секинлашади. Рақамли хизматларга ишончсизлик, киберхавфлар ҳақида етарли кўникма ва билимнинг йўқлиги ва ортиқча хавотир — буларнинг барчаси ёши катталарни фирибгарлик учун қулай нишонга айлантиради. Рақамлар ҳам шуни тасдиқлайди: Ўзбекистонда кибержиноятларнинг 98 фоизи банк карталари билан боғлиқ.
Фирибгарлар қандай ҳаракат қилади?
Фирибгарлар одамни алдашда психологик босим ва ишонч уйғотиш методларидан фойдаланади. Энг кўп учрайдиган схемалар қуйидагича:
- «Фарзандингиз автоҳалокатга учради»
- «Коммунал хизматдан қарзингиз бор»
- «My.gov.uz иловасини янгиланг»
- Техник ҳимоя ўрнатинг
- Мобил банк ва бошқа иловаларда икки босқичли аутентификация ёқинг. Бу фирибгарлар томонидан рухсациз киришнинг олдини олади.
- Ҳуқуқий воситалардан фойдаланинг
- Кредит олишни автоматик тақиқлаш функциясини my.gov.uz орқали фаоллаштиринг. Бу чора банкка ташриф бўлмасдан туриб кредит расмийлаштиришни чеклайди.
- Молиявий ишончнома тузиш орқали яқинларингизга сизнинг номингиздан молиявий ишларни юритиш ҳуқуқини берасиз — бу учинчи шахсларнинг аралашувисиз амалга оширилади.
- Ахборот ва кўникма беринг
- Фирибгарлик схемалари ҳақида аниқ ва содда тилда тушунтиринг.
- Маҳалла ёки кутубхонада рақамли саводхонлик курсларига жалб қилинг.
- Марказий банк томонидан тайёрланган фирибгарликни аниқлаш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар берилган ахборот рисолаларидан фойдаланинг.





