Logo

«BYD» Ўзбекистонда электромобиллар учун тезкор зарядлаш станциялари тармоғини яратишни режалаштирмоқда

Bugun 14:321 daqiqa

Хитойнинг «BYD» компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтирмоқчи. Компания ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича ҳам янги режаларни кўриб чиқмоқда.

«BYD» Ўзбекистонда электромобиллар учун тезкор зарядлаш станциялари тармоғини яратишни режалаштирмоқда © energyinstitute.jhu.edu

Хитойнинг «BYD» автомобиль ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда электромобиллар учун тезкор зарядлаш станциялари тармоғини ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.

8 июль куни вазир Лазиз Қудратов «BYD» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари бўйича бошқарувчи директори Cао Шуанг билан музокара ўтказди. Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти ва кейинги режалари муҳокама қилинди.

Томонлар электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини кўтариш ҳамда корхонанинг экспорт имкониятларини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди. Шунингдек, республика бўйлаб зарядлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқариш режалари

Музокараларда «BYD» лойиҳасининг кейинги босқичлари, жумладан, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.

Компания Ўзбекистонда электромобиллар бозори ўсиб бораётган шароитда маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Бунда ички талаб билан бирга минтақавий экспорт йўналишлари ҳам муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Томонлар ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, янги технологик ечимларни жорий этиш ва электромобил экотизимини шакллантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электромобиллар импорти 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 4 баробар ошганлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid

«BYD» Ўзбекистонда электромобиллар учун тезкор зарядлаш станциялари тармоғини яратишни режалаштирмоқда | Vaqt.uz