Жаҳонда ўғил кўришдан кўра қиз фарзанд кўриш истаги тобора ортиб бормоқда
21.06.2025 | 20:3015 daqiqa
Шу пайтгача қиз бўлгани миллион-миллион ҳомила учун аборт қилинган. Энди эса ота-оналар кўпроқ қиз фарзанд кўришни истаётгани ойдинлашмоқда.

Бу ажабланарли воқеа айтарли шов-шувларсиз рўй берди. Ҳомиланинг жинси қиз бўлагни учун аборт қилиш амалиёти кескин равишда камаяяпти экан. Бу одат илк бор 1980-йиллар охирида оммалашди, чунки арзон ултратовуш аппаратлари орқали ҳомиланинг жинсини осонликча аниқлаш имконли бўлди. Сўнгра кўп фарзанд кўришни хоҳламаган (ёки Хитойда бунга рухсат бўлмаган) ва ўғил кўришни жуда истаган ота-оналар қиз ҳомилаларни оммавий равишда аборт қилдиришни бошлади.
Дунё миқёсида 2000 йилда туғилган чақалоқлар орасида, табиий жинсий пропорциядан келиб чиқилганда, тахминан 1,6 миллион қиз етишмаган. Жорий йилда бу рақам 200 минг атрофида бўлиши кутилмоқда — ва у яна қисқариб бормоқда бормоқда, деб ёзади The Economist нашри.
Ўғил болаларга нисбатан афзаллик берилган ҳудудларда бу тушкунликнинг сусайиши ҳайратомуз даражада тез кечмоқда. Табиий жинсий нисбат – ҳар 100 қизга нисбатан тахминан 105 ўғил, чунки ўғил болалар болалигида нобуд бўлиш эҳтимоли юқорироқ, бу эса репродуктив ёшда мувозанатни таъминлайди.
Ҳомила туғилишдаги жинсий нисбат бир пайтлар Осиёда кескин бузилган эди, ҳозирда вазият анча барқарорлашган. Хитойда у 2006 йилдаги энг юқори даража — ҳар 100 қизга нисбатан 117,8 ўғилдан ўтган йили 109,8 гача тушди, Ҳиндистонда эса 2010 йилдаги 109,6 кўрсаткич 106,8 гача пасайди. Жанубий Кореяда эса бу нисбат тўлиқ нормал ҳолатга қайтди — 1990 йилда 115,7 бўлган эди.
2010 йили The Economist муқовасида қиз болаларнинг оммавий абортини «геноцидга тенг жинсий қирғин» деган сарлавҳа билан чиқарган эди. Бу балонинг глобал даражада пасайиши – катта неъмат. Биринчидан, бу ҳолат уни келтириб чиқарган қадриятларнинг ҳам сўниб бораётганини кўрсатади: яъни, эркак жинсли инсон муҳимроқ, деган кескин эътиқод ва баъзи маданиятларда қиз фарзанд эридан бошқага хизмат қилувчи бўлади, деган тасаввур. Бундай жинсий таассублар йўқолгани йўқ, лекин уларнинг камайиб бораётганига далиллар пайдо бўлиши — ижобий белги.
Иккинчидан, бу ҳаддан ташқари кўп эркаклар келтириб чиқарган салбий оқибатларнинг енгиллашувини англатади. Жинсга қараб аборт қилдириш миллионлаб эркакларни абадий бўйдоқликка маҳкум этди. Хитойда бундайлар «яланғоч шоҳлар» деб аталади ва улар бу тақдирга қаттиқ эътироз билдирган. Улар орасидаги тушкунлик жамият учун хавфли бўлган — ёш, кучга тшлган ва бўйдоқ эркаклар кўпроқ зўравонликка мойил.
Осиёнинг олти мамлакатида ўтказилган тадқиқот ҳомила туғилишдаги жинсий мувозанатнинг бузилиши барча ҳолларда зўравонлик — айниқса, зўрлаш ҳолатларининг кўпайишига олиб келганини кўрсатди. Бошқа тадқиқотлар Хитойда жиноятчилик ва уни назорат қилиш учун авторитар полициячиликнинг кучайиши, бошқа давлатларда эса ички зиддиятлар ва ҳатто уруш хавфининг ошиши билан боғлади. Ўғил болага нисбатдаги афзалликнинг сўниб бориши дунёда хавфсизликни оширади.
Баъзи ҳудудларда эса энди мутлақо бошқача қараш – қиз болаларга нисбатдаги афзаллик пайдо бўлмоқда. Бу албатта анча юмшоқ. Ота-оналар ҳалича ҳомила ўғил бўлгани учун аборт қилдиришмаяпти. Ҳеч бир катта давлатда қизлар сони ҳалича сезиларли тарзда ортиқча эмас. Лекин қиз болага нисбатан афзаллик ўсиб бораётганини сўровномалар ва туғиш статистикасида кўриш мумкин.
Масалан, Японияда фақат бир фарзанд кўришни истаган жуфтликлар кўпроқ қизни хоҳлайди. Дунё бўйича ота-оналар одатда ҳар иккаласи — ўғил ва қизни истайди. Лекин АҚШ ва Скандинавияда илк фарзандлари ўғил бўлса, ота-оналар кўпинча яна фарзанд кўришга қарор қилади — демак, улар кўпроқ қиз туғилишини хоҳлашади. Қиз фарзандни фарзандликка олиш истагидаги жуфтликлар ҳам кўпинча бунга кўпроқ маблағ сарфлайди. IVF ва жинсни танлашга имкон берувчи усуллар орқали ҳомиладорликда кўпроқ аёллар қиз болани танламоқда.
Одамлар турлича сабаблар билан қиз болаларни афзал кўради. Баъзилар уларни тарбиялаш осон, деб ҳисоблайди ёки аёлларга хос фазилатларни қадрлайди. Айрим жамиятларда эса қиз фарзанд қария ота-онага қарашади, деган тасаввур бор.
Бироқ қиз болага нисбатдаги янги афзаллик — ўғил болаларнинг келажагига нисбатан ортиб бораётган хавотирларни ҳам акс эттиради. Ўғил болалар ҳар доим ҳам кўпроқ муаммога дуч келган: глобал миқёсда қамоқдаги одамларнинг 93 фоизи – эркаклар. Ҳозирги кунда кўп жойларда қизлар таълим соҳасида эркаклардан ўзиб кетган. Ривожланган давлатларда ёш аёлларнинг 54 фоизи олий таълим даражасига эга бўлса, ёш эркаклар орасида бу кўрсаткич фақат 41 фоизни ташкил этади.
Албатта, эркаклар ҳамон кўпчиликни ташкил этувчи раҳбарлик лавозимларида кўп, аммо шу билан бирга жамиятнинг паст қатламларида ҳам улар кўп — ўзига беркилиб, ётоқхонадан чиқмайдиган, ҳаётдан хафа бўлиб қолган ёшларнинг ҳам аксарияти йигитлар.
Ҳукуматлар ўғил болаларга хос муаммоларга ҳақли равишда эътибор қаратмоқда. Чунки ўғиллар қизларга нисбатан кечроқ вояга етади, шу боис уларни мактабга бир йил кечроқ бериш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Бошланғич мактабларда, деярли мавжуд бўлмаган, кўпроқ эркак ўқитувчилар ўғил болалар учун намуна бўлиши мумкин. Касбий таълимни ривожлантириш эса эркакларни анъанавий равишда чекланган соҳалар — масалан, шифокорлик ёки парамедикликка жалб қилиши мумкин. Ўғил болаларга ёрдам берадиган сиёсатлар қиз болаларга ҳам зарар қилмайди. Бу худди кўзи хира бўлган одамга кўзойнак ёзиш унинг ёнидаги кўриш қобилияти яхши инсонга зарар бермагани каби.
Янада муҳими — кўп ота-оналар табиий йўл билан ҳомиладорликка эришиб, ҳомиланинг жинсий хусусиятларини аниқловчи арзон ва қон асосидаги скринингдан фойдаланиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Бу тестлар ҳомиланинг жинсини ҳам аниқлай олади. Қиз кўришни истаган баъзи инсонлар шу асосда таблетка орқали аборт қилдиришлари мумкин.
The Economist либерал нашр сифатида одамларга қай тарзда оила қуриш кераклигини айтмоқчи эмас. Лекин келажакда жинсий номутаносиблик яна пайдо бўлиши мумкинлигини олдиндан ўйлаб кўриш керак: агар келгуси авлодда аёллар сони сезиларли даражада ортиб кетса-чи?
Бу ҳолат ҳам эркаклар кўпроқ бўлган ҳолатга нисбатан яхшироқ бўлади. Ортиқча аёллар жисмоний зўравонлик қилмайди. Ҳатто, кўпинча аёллар дунёси тинчроқ ва яхши бошқарилади, деб тахмин қилиш мумкин. Лекин агар аёллар мутлақ кўпчиликни ташкил этса, айрим эркаклар бу вазиятдан фойдаланиб, жуфтлик муносабатларида ўзларини камроқ мажбуриятли ёки кўпроқ эркин тутса, ажаб эмас. Бу эса кўпгина гетеросексуал аёллар учун жуфт топишни қийинлаштиради. Уларнинг айримлари умуман турмуш қуролмаслиги мумкин.
Шу боис, қиз болаларга қарши юритилган «жинсий уруш»нинг барҳам топаётганини олқишланг — ва унинг тўлиқ якун топишини ҳам тезроқ кутинг. Аммо кейинги босқич мутлақо осон ёки муаммосиз бўлади, деб ҳам ўйламаслик керак.





