Logo

«Orion» Ўзбекистондаги инвестициявий имкониятларни ўрганмоқда

АҚШ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган йирик консорциум мамлакатда муҳим минераллар соҳасига сармоя киритиши мумкин.

«Orion» Ўзбекистондаги инвестициявий имкониятларни ўрганмоқда © Foto: NBK

АҚШ ҳукумати қўллаб-қувватлайдиган «Orion Critical Mineral Consortium» Ўзбекистон ва Қозоғистонда стратегик аҳамиятга эга минераллар соҳасига инвестиция киритиш имкониятларини ўрганмоқда.

«Reuters» агентлигининг хабар беришича, консорциум, шунингдек, Осиёда янги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, «Orion CMC» АҚШ ва Яқин Шарқдан ташқари учинчи йирик минтақавий инвестиция йўналишини шакллантиришни режалаштирган.

Консорциумнинг режасига мувофиқ, муҳим минераллар соҳасида умумий қиймати 20 миллиард долларлик халқаро лойиҳалар портфели молиялаштирилади.

«Orion CMC» Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташқари Индонезия, Виетнам, Филиппин, Австралия ҳамда Африка ва Жанубий Америкадаги бир қатор мамлакатларда ҳам инвестиция имкониятларини ўрганмоқда.

Хитойга муқобил

«Orion CMC» ўзини Хитой инвестиция компаниялари ва хомашё савдоси билан шуғулланувчи трейдерларга муқобил механизм сифатида тақдим этмоқда. Консорциум асосан ўрта ҳажмдаги кон лойиҳаларини молиялаштиришга эътибор қаратади.

Консорциум ҳисоб-китобларига кўра, XXI аср ўрталарига келиб муҳим минералларга бўлган жаҳон талабини қондириш учун тахминан 2,4 триллион долларлик инвестиция талаб этилади.

Teglar

Mavzuga oid