Ўзбекистоннинг 650 кг колбаса маҳсулотлари Қирғизистонга киритилмади
Қирғизистон расмий идораси нега бундай қилинганига изоҳ берди
© Foto: smartpress.byЎш вилоятидаги Қирғизистон–Ўзбекистон давлат чегарасида жойлашган «Дўстлик» чегара ветеринария назорати пунктида Ўзбекистондан олиб борилаётган 650 кг колбаса маҳсулотини Қирғизистонга киритишга рухсат берилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг ёзишича, юк чегара ветеринария назорати пункти инспекторлари томонидан текширилганда, маҳсулотда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ветеринария-санитария талаблари бузилгани аниқланган. Хусусан, маҳсулотда маркировка, ёрлиқ йўқлиги маълум бўлган. Шу сабаб ҳам юк Ўзбекистонга қайтариб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда гўшт нархлари кетма-кет бир неча ҳафтадан буён ўсишда давом этаётгани ҳақида ёзган эдик. Асосий муаммо нархнинг ўзи эмас: айрим ҳудудларда аҳоли бир ойлик даромадига пойтахтдагиларга нисбатан икки баробар камроқ гўшт сотиб олиши мумкин.





