
1 августдан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?
25.07.2025 | 21:20402417
1-августдан ўзбекистонликлар ҳаётига янги қонунлар кириб келади! Ярим йиллик сукунат ортда қолади — энди иш ҳақи ва пенсиялардан тортиб, кредитлар, мактабга кўчириш, мусобақалар ва ҳатто электр тўловлари тизимигача ўзгармоқда. Қуйидаги рўйхатда сиз нима ўзгаришлар бўлишини аниқ ва тушунарли шаклда билиб оласиз.

Мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажати қоплаб берилади
Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Шунингдек, 2025 – 2028 йилларда қуйидаги мақсадларга эришиш белгиланди:
- маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;
 - экспорт ҳажмини $100 млнга етказиш;
 - 50 минг фуқаро бандлигини таъминлаш.
 
- Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 млн 12 минг сўмни ташкил этади.
 
- Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
 
- 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
 - 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
 - оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
 - оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;
 
- Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.
 
- меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланиб, унинг иш ҳақига 20 фоиз устама белгиланади;
 - ҳафтада камида бир марта, иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши йўлга қўйилади;
 - ҳар шанба соат 14:00 дан кейин куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, «шоу» кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади;
 - тренажёр зали, «Workоut» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақаларини молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
 - биринчи раҳбарларга «шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.
 
- Хавфсизлик камарини тақмаслик: 206 минг сўм;
 - Техник кўрик йўқлиги ёки дори қутичаси бўлмаслиги: 206 минг сўм;
 - Ҳужжатларсиз автомобиль бошқариш: 412 минг сўм;
 - Суғуртасиз автомобиль бошқариш: 412 минг сўм;
 - Қизил чироққа ўтиш: 824 минг сўм;
 - Нотўғри жойда тўхташ ёки парковка: 824 минг сўм;
 - Ҳайдаш вақтида телефон ишлатиш: 1 млн 236 минг сўм;
 - Давлат рақамлари йўқлиги: 2 млн 060 минг сўм;
 - Тезликни 20 км/соатгача ошириш: 412 минг сўм;
 - Тезликни 20–40 км/соатга ошириш: 2 млн 060 минг сўм;
 - Тезликни 40–60 км/соатга ошириш: 3 млн 708 минг сўм;
 - Тезликни 60 км/соатдан кўпроққа ошириш: 6 млн 180 минг сўм;
 - Қарама-қарши йўлдан юриш (встречка): 4 млн 120 минг сўм;
 - Маст ҳолда автомобиль бошқариш: 10 млн 300 минг сўм ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йилгача маҳрум қилиш;
 - Рухсатсиз ойналарни қорайтириш (тонировка): 10 млн 300 минг сўм.
 





