
1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун балли жарималар амалга кирди
02.06.2025 | 08:3034122
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб ҳайдовчиларга нисбатан балли жарималар тизими расман жорий этилди. Эндиликда ҳар бир қоидабузарлик учун муайян балл тўпланади ва улар орқали ҳайдовчининг ҳуқуқий ҳолати баҳоланади.

Янги тизимга кўра, масалан, белгиланган тезликни ошириш даражасига қараб қуйидагича балллар қўлланилади:
- 20 km/h гача — 0,5 балл
- 21–40 km/h — 1 балл
- 41–60 km/h — 1,5 балл
- 61 км/соатдан юқори — 2 балл





