add

2026 йилдан ҳар йили «яшил майдон»лар барпо этиш учун 150 млрд сўм ажратилади

02.12.2025 | 14:551871 дақиқа

Президент Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда ҳаво сифати, чиқиндиларни қайта ишлаш ва полигонларни экологик хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича янги талаб ва молиявий чоралар белгиланди.

2026 йилдан ҳар йили «яшил майдон»лар барпо этиш учун 150 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда экологик барқарорлик, айниқса, чиқиндиларни қайта ишлаш, ҳавони ифлосланишдан ҳимоя қилиш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 2026 йилдан бошлаб ушбу йўналишларга республика бюджети ҳисобидан ҳар йили камида 150 миллиард сўм ажратиб борилишини белгиланди.

Маълумотларга кўра, охирги йилларда 47 та полигон ёпилиб рекультивация қилинган ва 243 гектар ер табиатга қайтарилган. Бироқ ишлаб турган 132 та полигоннинг аксариятида ҳимоя деворлари, «яшил белбоғ» ва экологик хавфсизлик инфратузилмаси йўқлиги жиддий муаммо сифатида таъкидланди. 2030 йилгача маиший чиқинди полигонларини 50 фоизга қисқартириш вазифаси қўйилди.

«Бу атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатяпти ва аҳоли эътирозларига сабаб бўляпти. Шу боис, маиший чиқинди полигонларини экологик хавфсиз ҳудудга айлантириш зарур. Биринчи навбатда, одамларнинг соҳадан розилигига эришишимиз керак. Бу масалага фақат чиқиндини бошқариш эмас, балки саноат, энергетика, экологик маданият билан узвий боғлиқ йўналиш сифатида ёндашиш лозим», – дейди Мирзиёев.

Шу билан бирга, йиғилишда рекультивация қилинган майдонларда «яшил майдон»лар барпо этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш вазифаси қўйилди. Мавжуд полигонлар атрофида дарахт экиш ишлари ярми баҳорда, ярми кузда якунланиши кераклиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон яшил иқтисодиётни ривожлантириш учун ОИИБ'дан 500 млн доллар қарз олиши ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид