26 июн куни айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин
25.06.2025 | 16:202 дақиқа
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 26 июн куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво барқарор бўлади, бироқ баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кундузги ҳарорат +31...+33 атрофида бўлиб, шамол 10-12 м/с тезликда шамоллайди. Ҳаво биroz булутли, лекин ёмғир кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво қуруқ ва бир маромда бўлиб, ҳарорат кундузи +28...+33 даражани ташкил этади.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида шамол сониясига 13-18 метргача кучайиши, айрим ҳолларда чанг-тўзон билан бирга келиши мумкин. Кундузи ҳарорат +30...+35 даражада бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда эса шамол айрим ҳудудларда сониясига 22 метргача етиши мумкин. Ҳарорат кундузи +34...+39 даража атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам шамол кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат +30...+35 даражада сақланади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи +21...+26, кечаси эса +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда.





