add

Алишер Усмонов синглисига оид санкциялар асоссиз эканини исботлади

Бугун 22:052741

Алишер Усмонов Германияда ўзи ва қариндошларига қаратилган асоссиз даъволарга нисбатан ҳуқуқий ғалабага эришди.

Алишер Усмонов синглисига оид санкциялар асоссиз эканини исботлади

Ҳамбург ери суди тадбиркор Алишер Усмонов ҳақида Facebook’da тарқатилган, унинг Швейцариядаги активларини синглиси Саодат Нарзиева орқали яширгани ҳақидаги айбловни ноқонуний деб топди.

Суд қарори Европа Иттифоқи Нарзиевани санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаганидан кейин қабул қилинди.

Адвокат Йоахим Штайнҳефел маълум қилишича, айбловларнинг ҳеч бири фактлар билан тасдиқланмаган.

«Суд яна бир бор тасдиқладики, Алишер Усмонов ва унинг қариндошларига қўйилган санкцион айбловлар ҳеч қандай фактга асосланмаган. Санкциялар ва обрў журналистик хатоларга таянмаслиги керак», — деди Усмонов адвокати.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Кенгаши ҳам Нарзиевани рўйхатга киритиш асослари нотўғри бўлганини тан олган. Суд жавобгарга айбловни тарқатмасликни буюрди, акс ҳолда 250 минг еврогача жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

Усмоновнинг ҳуқуқий жамоасига кўра, 2022 йилда шунга ўхшаш даъволар ЕИ ва Буюк Британияда Нарзиевага қарши санкция қўллашга сабаб бўлган. 2025 йил сентябр ойида эса жавобгар яна Facebook’da унинг Credit Suisse ҳисоблари бўйича бенефициар сифатида фойдаланилгани ҳақидаги маълумотни такрорлаган.

Адвокатлар сўнгги уч йил давомида бутун дунё бўйлаб медиаларда юзлаб нотўғри мақолалар олиб ташланганини, 15 та суд ҳужжати ва 86 та расмий ариза юборилганини қайд этди. Шу жараёнда Forbes, Tagesspiegel, Kurier каби йирик нашрлар устидан олиб борилган суд ишларида ҳам Усмоновнинг фойдасига қарорлар чиқарилган.

Теглар

Мавзуга оид

Алишер Усмонов синглисига оид санкциялар асоссиз эканини исботлади | Vaqt.uz