«Asia Alliance Bank»нинг «Виртуал карталар марафони»да қимматбаҳо совринларни қўлга киритинг!
Кундалик харидларингизни нафақат қулай, балки янада манфаатли қилишни истайсизми? Ундай бўлса, умумий соврин жамғармаси 300 млн сўмни ташкил этувчи «Asia Alliance Bank» АТБнинг кенг кўламли «Виртуал карталар марафони» акциясига қўшилинг!

Акцияда 2026-йил 5-августдан 31-декабргача Visa ва Humo виртуал карталарини очган барча банк мижозлари иштирок этиши мумкин.
Қандай қилиб иштирок этиш мумкин?
Агар сизда ҳали Visa ва Humo виртуал карталари бўлмаса, уларни «Alliance Pay» мобил иловаси орқали расмийлаштиринг.
Visa ёки Humo виртуал карталари орқали одатий харидлар ва тўловларни амалга оширинг. Бунда бир ой давомида амалга оширилган операцияларнинг умумий суммаси камида 10 доллар ёки 120 минг сўмни ташкил этиши лозим. Ҳисоб-китобларда терминаллар орқали амалга оширилган маҳаллий ва халқаро операциялар, шунингдек, интернет орқали қилинган харидлар ҳам инобатга олинади.
Қандай совринларни ютиб олиш мумкин?
Ҳар ой фаол иштирокчилар ўртасида 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари ўйналади. Ҳар ой 5 нафар ғолибнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофоти топширилади.
2027-йилнинг январ ойида эса марафоннинг якуний босқичи доирасида бош совринлар — хорижга унутилмас саёҳат учун қиймати 50, 30 ва 20 миллион сўм бўлган учта саёҳат ваучери ўйналади!
Ҳар бир босқич ғолиблари тасодифий сонлар генератори (Random.org) ёрдамида аниқланади. Совринлар бўйича барча солиқлар ва мажбурий тўловларни банк ўз зиммасига олади. Демак, сиз ютиб олган мукофотни тўлиқ ҳажмда қўлга киритасиз!
Акция шартлари, батафсил қоидалари ва иштирокчилар рўйхати билан банкнинг aab.uz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишишингиз мумкин.
Reklama





