add

Баҳромжон Норқобилов лавозимидан озод этилди

Бугун 19:181611 дақиқа

У 2019 йилдан буён Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Баҳромжон Норқобилов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ Бахромжон Тураевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Баҳромжон Норқобилов мазкур лавозимда 2019 йил 28 мартдан буён фаолият кщрсатиб келаётган эди.

Маълумот учун, Баҳромжон Норқобилов 1973 йил Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини; 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини; 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Мутахассислиги ветеринария врачи, иқтисодчи, бизнес бошқаруви. Шу вақтга қадар у Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.

Теглар

Мавзуга оид