Бензин нархи рекорд даражада қимматлашди: АҚШда истеъмолчилар кайфияти тарихий энг паст нуқтага тушди

Кеча 21:201 дақиқа

Бунга асосий сабаб сифатида Эрон билан бўлаётган уруш ва унинг ортидан нефт нархининг 30 фоиздан кўпроққа ошиши кўрсатилмоқда.

Бензин нархи рекорд даражада қимматлашди: АҚШда истеъмолчилар кайфияти тарихий энг паст нуқтага тушди

Бугун, 10-апрел куни эълон қилинган сўровнома натижаларига кўра, АҚШда истеъмолчилар кайфияти апрел ойи бошида рекорд даражадаги паст нуқтага тушди ва истеъмолчилар келгуси 12 ой ичида инфляциянинг кескин кўтарилишини кутишмоқда.

Мичиган университетининг Истеъмолчилар сўровномасига кўра, Истеъмолчилар кайфияти индекси шу ойда, март ойидаги 53.3 якуний кўрсаткичидан рекорд даражадаги 47.6 гача тушиб кетди.

Асослар

Кайфиятнинг ёмонлашиши барча ёш, даромад ва сиёсий қарашдаги гуруҳларда кузатилди. Бироқ, сўровномада қайд этилишича, деярли барча жавоблар шу ҳафта бошида АҚШ-Исроил ва Эрон ўртасидаги урушда эришилган оташкесим келишувидан олдин олинган.

«Reuters»нинг ёзишича, уруш нефт нархининг 30 фоиздан кўпроққа ошишига олиб келган, бензиннинг миллий ўртача чакана нархи эса охирги уч йил ичида биринчи марта бир галлон учун 4 доллардан ошиб кетган.

«Очиқ шарҳлар шуни кўрсатадики, кўплаб истеъмолчилар иқтисодиётдаги ноқулай ўзгаришларда Эрон билан боғлиқ низони айбламоқдалар», - деди Истеъмолчилар сўровномаси директори Жоан Сю.

Сўровноманинг келгуси йил учун инфляция кутилмалари шу ойда мартдаги 3.8 фоиздан 4.8 фоизгача кўтарилди. Истеъмолчиларнинг келгуси беш йил ичида инфляция бўйича кутилмалари эса ўтган ойдаги 3.2 фоиздан 3.4 фоизга ошди.

Теглар

Мавзуга оид