Бойлар нархлар ошишини кўпроқ сезмоқда

Кеча 20:001 дақиқа

20 млн сўмдан кўпроқ топадиганлар инфляцияни 14,4 фоиз даражада сезганини айтмоқда. Расмий инфляция эса бу даврда 7,3 фоизни ташкил қилди.

Бойлар нархлар ошишини кўпроқ сезмоқда

Февраль ойи якунларига кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан сезиларли ўзгаришларсиз сақланиб қолиб (-0,1 фоиз), 11,6 фоизни қайд этди. Бу ҳақда Марказий банк сўровномасидан маълум бўлди.

Бунда сезилган инфляция даражасининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида, нисбатан паст даражаси эса Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди.

Пойтахтдан ташқари Андижон, Фарғона, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида яшовчилар нархлар ошишини мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан кўпроқ сезмоқда.

Сўровномада қатнашганлар январь-февраль ойларида энг кўп гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари сезиларли ўсди деб ҳисоблаган. Кейинги ўринларда бензин ва ёнилғи, мева-сабзавотлар ва энергия нархлари кўрсатилган.

Даромади кўплар инфляцияни кучлироқ ҳис қилмоқда

Даромади 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори даражада шаклланмоқда.

1

Бу қатламнинг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари ҳам ўртача кўрсаткичга нисбатан юқорироқ.

20 млн сўмдан кўпроқ даромад қиладиганлар нархлар ошишини энг кўп ҳис қилмоқда — 14,4 фоиз. Уларнинг инфляцион кутилмалари ҳам 14 фоиздан кўпроқ шаклланган.

Шу билан бирга, 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда расмий инфляция атиги 7,3 фоизни ташкил қилган.

10–15 млн сўм орасида даромад топувчилар ҳам инфляцияни нисбатан юқорироқ (13,8 фоиз) даражада ҳис қилмоқда.

Инфляцияни ўртача кўрсаткичга нисбатан камроқ ҳис қилаётганлар 2 млн сўмдан 7 млн сўмгача ойлик даромад қилувчилар бўлиб турибди.



Теглар

Мавзуга оид