add

Бойсунда нефт сизиб чиқаётгани айтилмоқда

Кеча 17:321 дақиқа

Ижтимоий тармоқларда ариқда нефт оқаётгани акс этган видеолар тарқалди.


Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М25) кони яқинидаги ҳудудларда нефт сизиб чиқаётгани айтилган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар ҳали ҳеч қандай расмий изоҳ беришмади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябр куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида катта портлаш содир бўлганди.

Қолаверса, 2024 йил 1 сентябр куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М25) конида авария рўй бериб, атмосферага водород сулфид гази тарқалган. 17 сентябр куни ушбу кондан яна олтингугурт гази чиқа бошлаши билан боғлиқ аварияда 4 киши ҳалок бўлган, 11 киши тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган. 2025 йил 5 май куни кондаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилган.

Теглар

Мавзуга оид