«Бугунги йиғилишда фақат битта масала кўриб чиқилди» — Темур Ишметов

Бугун 15:321 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ставкани ўзгаришсиз — 14 фоиз даражасида сақлаб қолди. VAQT.UZ мухбирининг маълум қилишича, регулятор бугунги йиғилишда фақат битта масалани кўриб чиққан.

«Бугунги йиғилишда фақат битта масала кўриб чиқилди» — Темур Ишметов

Марказий банк раиси Темур Ишмeтовнинг маълум қилишича, бошқарув йиғилишида фақат бир — асосий ставкани сақлаб қолиш масаласи кўрилди.

Унинг сўзларига кўра, инфляция пасайиш тенденцияси сақланиб қолаётган бўлса-да, бу жараён секинлашган. Айниқса, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг юқорилиги инфляцион босимни сақлаб қолмоқда.

«Инфляциянинг — ҳам умумий инфляция, ҳам базавий инфляциянинг пасайиши давом этмоқда. Бу ижобий ҳолат, лекин шу билан бирга пасайиш тенденцияси секинлашган».

Шунингдек, у айрим маҳсулотлар, хусусан, аҳоли учун муҳим бўлган озиқ-овқат товарларида нархлар кутилганидан юқори ўсишда давом этаётганини қайд этди.

«Айрим маҳсулотлар бўйича пасайиш юзага келмаганлиги, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларида нарх ўсиши инфляцион кутилмадан юқорироқ даражада шаклланиб қолмоқда».

Ишмeтовга кўра, инфляция даражаси 7,1 фоизгача тушганига қарамай, ставкани пасайтириш учун етарли шароит ҳали шаклланмаган. Бунга ички омиллар билан бирга ташқи хатарлар ҳам таъсир қилмоқда.

«Ижобий тенденцияни кўряпмиз, лекин у секинлашган ва ташқи хатарлар мавжудлигини инобатга олиб, ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолишга қарор қилдик».

Марказий банк раҳбари қатъий пул-кредит сиёсати ҳозирги шароитда инфляцияни назорат қилиш учун зарур эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта асосий ставка 2025 йил 20 март куни 0,5 фоизга оширилган эди. Шундан буён у ўзгаришсиз сақлаб қолинмоқда.

Теглар

Мавзуга оид