add

Centrum Air Самарқанд—Душанбе—Самарқанд авиарейсларини тўхтатди

Авиакомпания маршрутга бўлган талабнинг пастлиги сабаб авиарейсларнинг тўхтатилганини маълум қилди.

Centrum Air Самарқанд—Душанбе—Самарқанд авиарейсларини тўхтатди

3 ой давомида амалга оширилган Самарқанд—Душанбе—Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда Centrum Air авиакомпаниясининг Тожикистондаги ваколатхонасига таяниб, AsiaPlus хабар берди.

Қайд этилишича, парвозларнинг тўхтатилишига мазкур йўналишга бўлган талабнинг пастлиги сабаб бўлган.

«Йўловчилар сони рейснинг келгусида давом эттирилиши учун етарли эмасди. Ҳатто фаол парвозлар даврида ҳам самолёт тўлиқ тўлмаган эди», деди авиакомпания ваколатхонаси.

Таъкидланишича, компания вакиллари рейсни бекор қилиш тўғрисидаги қарор вазиятни пухта баҳолагандан сўнг қабул қилинган. Компаниянинг яқин орада ушбу рейсни қайта тиклаш режалари йўқлигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Centrum Air томонидан Тошкент—Душанбе—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Centrum Air Самарқанд—Душанбе—Самарқанд авиарейсларини тўхтатди | Vaqt.uz