add

Чуст туманида АЁҚШдаги чақнаш бир ишчининг ўлимига сабаб бўлди

25 октябр куни Намангaн вилояти Чуст туманида иш фаолияти тўхтаган ёқилғи қуйиш шохобчасида чақнаш содир бўлди. Ҳодиса натижасида пайвандчи сифатида ишлаган ишчи ҳалок бўлди.

Чуст туманида АЁҚШдаги чақнаш бир ишчининг ўлимига сабаб бўлди

112 тезкор тизимига 25 октябр куни соат 18:47 да Чуст тумани Бирлик маҳалласидан чақирув келиб тушган. Унда иш фаолияти тўхтатилган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида чақнаш ҳолати юз бергани ҳақида хабар берилган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Фавқулодда ҳолат жойига учта ўт ўчириш ва қутқарув бўлинмалари етиб борган. Тасдиқланишича, ҳодиса вақтида ёнғин ҳолати кузатилмаган.

Тергов маълумотларига кўра, 10 тоннaлик ёқилғи сақлаш цистернасини бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани оқибатида чақнаш содир бўлган.

Чақнаш натижасида пайвандчи сифатида ишлаган ходим оғир жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳодисанинг аниқ сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Чуст туманида АЁҚШдаги чақнаш бир ишчининг ўлимига сабаб бўлди | Vaqt.uz