add

Давлат корхоналарида «ревизия»: бошқарувда тозалаш бўлади

20.11.2025 | 12:559591 Дақиқа

Президент фармойиши билан давлат корхоналарида бошқарув ходимлари сонини 10 фоизга қисқартириш вазифаси қўйилди.

Давлат корхоналарида «ревизия»: бошқарувда тозалаш бўлади

Президентнинг янги фармойиши давлат корхоналарида бошқарув тизимини тубдан қайта кўриб чиқишни бошлаб, ортиқча лавозимларни қисқартириш ва харажатларни камайтиришга қаратилган ревизия жараёнини йўлга қўйди.

Ўзбекистонда давлат корхоналари бошқарув ходимлари сони 10 фоизгача қисқартирилади. Бу президентнинг 18 ноябрдаги фармойишида кўзда тутилган.

Фармойишга кўра, давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилмоқда. Унга икки ой муддатда давлат корхоналари бошқарув ходимлари сонини 10 фоизгача қисқартириш юзасидан Президент администрациясига таклиф киритиш топширилди.

Республика комиссияси давлат корхоналарининг кенг истеъмол товарлари бўйича умумий эҳтиёжларини қондириш мақсадида биргаликда харидларни ташкил этиш ишларини таъминлайди. Зарур ҳолларда, биргаликда харидларни амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган тартибда экспертлар, эксперт ташкилотлари ёки махсус харид ташкилотчиларини (профессионал агентлар ёки харид комиссиялари) жалб этади.

Ҳужжатга кўра, давлат корхоналари президент қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатади.

Шунингдек, Ҳисоб палатасига икки ой муддатда UzAssets АЖ билан унинг бошқарувидаги стратегик йирик давлат корхоналари томонидан 2026 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режаларни танқидий кўриб чиқиб, уларни такомиллаштириш юзасидан кузатув кенгашларига таклифлар бериш юклатилди.

Теглар

Мавзуга оид

Давлат корхоналарида «ревизия»: бошқарувда тозалаш бўлади | Vaqt.uz