add

Эрон март ойи охиригача интернетга уланмаслиги мумкин — ОАВ

Кеча 17:041 дақиқа

Эронда 10 кундан бери давом этаётган тўлиқ интернет узилиши миллионлаб фуқароларни ташқи дунёдан узиб қўйди ва чекловлар доимий тус олиши мумкин.

Эрон март ойи охиригача интернетга уланмаслиги мумкин — ОАВ

Эронда сўнгги йиллардаги энг кескин интернет узилишларидан бири кузатилмоқда. 8 январдан буён мамлакатда тахминан 92 миллион аҳоли интернет хизматларидан бутунлай маҳрум этилган, айрим ҳудудларда телефон қўнғироқлари ва SMS алмашинуви ҳам ишламай қолган. Расмийлар бу қарор норозилик кайфиятини назорат қилиш ва халқаро эътиборни чеклаш мақсадида қабул қилинганини инкор этмади.

Эрон расмийларига кўра, чекловлар хавфсизлик билан боғлиқ. Ташқи ишлар вазири Аббос Ароғчий интернет ўчирилиши ташқи кучлар томонидан йўналтирилган «террористик операциялар»га жавоб эканини билдирди. Бироқ ҳукумат интернет қачон тикланишини очиқ айтмаяпти.

15 январ куни IranWire ҳукумати вакили Фотима Мўҳажиранийга таяниб, халқаро интернетга кириш камида март охиридаги Эрон Янги йилигача очилмаслигини хабар қилди. Бу орада интернет эркинлигини кузатувчи FilterWatch ташкилоти ҳукумат халқаро интернетни чеклашни доимий тизимга айлантириш устида иш олиб бораётганини билдирмоқда.

FilterWatch манбаларига кўра, халқаро интернет қайта очилган тақдирда ҳам, фойдаланувчиларнинг унга кириши аввалги ҳолатига қайтмайди.

Эронда интернет устидан қатъий назорат узоқ йиллардан бери амал қилади. Ғарб ижтимоий тармоқлари ва хорижий ОАВ сайтлари блокланган, аммо кўплаб фойдаланувчилар VPN орқали Instagram каби платформаларга кириб келган. Интернет эркинлиги учун курашувчи Access Now ташкилоти эса ҳукумат интернет узилишларини норозиликларни бостириш ва зўравонликларни яшириш воситаси сифатида қўллаб келаётганини таъкидлайди.

Теглар

Мавзуга оид