add

Эртага Парагвай Президенти Ўзбекистонга келади

Кеча 20:384071 дақиқа

У Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Эртага Парагвай Президенти Ўзбекистонга келади

Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня 11—13 декабр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти хабарига кўра, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобил федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Теглар

Мавзуга оид