Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ ҳимоясига шубҳа билан қарамоқда — Foreign Policy

06.03.2026 | 20:062 дақиқа

АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбаларидан кейин Теҳроннинг жавоб ҳужумлари Форс кўрфази давлатларини хавф остида қолдирди.

Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ ҳимоясига шубҳа билан қарамоқда — Foreign Policy

АҚШ ва Исроилнинг Эронга биргаликда амалга оширган зарбаларидан сўнг, Теҳроннинг Форс кўрфази давлатларига йўллаган жавоб ҳужумлари минтақа мамлакатларини ихтилоф гирдобига тортди. Бу эса ўз навбатида мазкур давлатларни Америка берадиган хавфсизлик кафолатларига шубҳа билан қарашга мажбур қилмоқда, деб ёзади «Foreign Policy» нашри.

АҚШ хавфсизлик кафолатларига ишонч сусаймоқда

Нашрнинг қайд этишича, минтақа давлатлари Қўшма Штатларнинг уларни эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилиш қобилиятига ёки бу борадаги хоҳишига «энди ишона олмайди». Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар ҳозирда Исроил билан ҳамкорлик қилаётган бўлса-да, келажакда унга потенциал иттифоқчи сифатида эмас, балки хавф манбаи сифатида қарай бошлайди.

FP’нинг ёзишича, Форс кўрфази давлатлари АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштироки кучайиши ва Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларда олдинга силжиш йўқлиги фонида ҳарбий қарама-қаршилик муқаррар эканини аллақачон тушуниб етган эди. Шу билан бирга, улар можаронинг географияси Эрон ва Исроил билан чегараланишини ва бу Эрон раҳбариятини «анча прагматик автократлар» билан алмаштиришга олиб келишини ва оқибатлар қўшниларга таъсир қилмаслигини кутишган.

Эроннинг жавоб зарбалари

Бироқ Теҳроннинг жавоб ҳаракатлари туфайли бундай сценарий дарҳол йўққа чиқди. Эрон Яқин Шарқдаги, хусусан, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар ва Умонда жойлашган Америка Қўшма Штатларининг асосий ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Бу зарбалардан фуқаролик инфратузилмалари ҳамда нефт ва газ саноати объектлари ҳам четда қолмади. Айни вақтда Эрон танкерларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилиб, Ҳўрмуз бўғозини амалда ёпиб қўйди. Бу эса нефт ва газ нархларининг кескин кўтарилиб кетишига сабаб бўлди ҳамда денгиз орқали юк ташувчи компанияларни ўз йўналишларини ўзгартиришга мажбур қилди.

Вашингтон учун «сюрприз»

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг минтақа мамлакатларидаги обектларга берган зарбалари Қўшма Штатлар учун «энг катта сюрприз» бўлганини айтди.

Теглар

Мавзуга оид