add

Футбол бўйича ЖЧ-2026 учун қиммат чипталар: FIFA «хиёнат»да айбланмоқда

Кеча 20:428022 дақиқа

Football Supporters Europe мухлислар ташкилоти ҳозирги нархларни «товламачилик» деб атади.

Футбол бўйича ЖЧ-2026 учун қиммат чипталар: FIFA «хиёнат»да айбланмоқда

Жаҳон бўйлаб футбол ишқибозлари 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун эълон қилинган чипта нархларидан ташвишда. 11 декабрда нархлар маълум бўлгач, FIFA «улкан хиёнат»да айбланди. Ташкилот аввалроқ 60 долларлик чипталар ҳақида баёнот берган бўлса-да, амалдаги нархлар бу суммадан бир неча баробар юқори экани аён бўлди.

FIFA миллий ассоциацияларга жамоа иштирокидаги ўйинлар учун чипталарнинг 8 фоизини ажратади, улар эса бу чипталарни энг содиқ мухлисларга сотиши лозим. Германия футбол федерацияси эълон қилган рўйхатда гуруҳ босқичи учрашувларига чипталар 180–700 доллар оралиғида, финал учун эса 4185–8680 доллар оралиғида белгиланган.

Бу нархлар ФИФАнинг аввалги арзон чипталар ҳақидаги ваъдаларидан кескин фарқ қилади. АҚШ расмийлари 7 йил аввал гуруҳ босқичи учун 21 долларлик юз минглаб ўринларни тақдим этиш ниятини билдирган эди. Европа мухлислари ташкилоти Football Supporters Europe бу нархларни «товламачилик» деб атаб, FIFAни чемпионат анъаналари ва мухлислар ҳиссасини менсимасликда айблади.

Сентябр ойида FIFA чипталар 60 доллардан 6730 долларгача бўлиши мумкинлигини маълум қилган, бироқ биринчи марта динамик нархлаш жорий этилиши натижасида нархлар юқори ўзгариши эҳтимоли кучайган. Федерация эълон қилган маълумотларга кўра, Германия – Кюрасао учрашувига энг арзон чипта 180 доллар, ярим финал учун эса 920 доллардан бошланади.

FCE FIFAни миллий ассоциациялар орқали чипта сотишни вақтинча тўхтатишга чақирди. Шунингдек, FIFA чипта сотувининг учинчи босқичини бошлаб, мухлисларга «Тасодифий танлов қуръаси» орқали аниқ ўйинларга ариза бериш имконини очди. АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган турнир тақвими янгилангач, иштирокчи давлатлар гуруҳларга ажратилди ва уларнинг йўли белгилаб берилди.

Мухлисларга ариза берган ўйинларига чипта олиш кафолатланмайди. Ҳар бир оила бир ўйин учун тўртта, бутун турнир учун 40 та чиптагача ариза топшириши мумкин. FIFA ID орқали танлов амалга оширилади, натижалар февралда эълон қилинади ва тўловлар автоматик тарзда ечилади.

Теглар

Мавзуга оид