Германияда иш ташлаш сабаб дорихоналар фаолияти чекланади — Билд

Бугун 19:121 дақиқа

23 март куни Германияда дорихона ходимлари умуммиллий иш ташлаш ўтказади, бу айрим шаҳарларда дорихоналар фаолиятига таъсир қилиши кутилмоқда.

Германияда иш ташлаш сабаб дорихоналар фаолияти чекланади — Билд

23 март куни Германияда дорихона ходимлари умуммиллий иш ташлаш ўтказади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди. Акция молиялаштиришдаги муаммолар ва харажатларнинг кескин ошиши сабаб ташкил этилмоқда.

Қайси ҳудудларда бўлиб ўтади

Иш ташлаш доирасида Берлин, Мюнхен, Ганновер ва Дюсселдорф шаҳарларида намойишлар ўтказилиши режалаштирилган. Соҳа вакиллари мамлакатда дорихоналар тизими узоқ йиллардан бери қийин аҳволда эканини таъкидламоқда.

Иш ташлашга сабаб

Федерал дорихоначилар бирлашмалари ассоциацияси президенти Томас Прайсга кўра, дорихона ходимларининг иш ҳақи сўнгги бор 13 йил аввал оширилган. Шу билан бирга, бизнес юритиш харажатлари 65 фоиздан ортиққа ўсган.

Сўнгги йилларда Германия иқтисодиёти ҳам мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, узоқ давом этган инқирозлар натижасида иқтисодий йўқотишлар 1 триллион еврога яқинлашган. 2025 йилда эса иқтисодий ўсиш атиги 0,2 фоизни ташкил этган.

Ассоциация маълумотига кўра, 2013 йилдан бери мамлакатда дорихоналарнинг қарийб бешдан бир қисми ёпилган. Шу боис айрим ҳудудларда дори-дармон таъминоти муаммолари кузатилмоқда. Шу билан бирга, иш ташлаш пайтида навбатчи дорихоналар фаолияти давом этади ва аҳоли зарур дори-дармонларсиз қолмаслиги таъкидланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид